Муқаддам 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган солиқчи 8 йилдан сўнг оқланди

Муқаддам 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган солиқчи 8 йилдан сўнг оқланди

Ҳазорасплик Баркамол Худойбергановнинг кўнглини ўртаётган пушаймонликнинг адоғи йўқ эди. Ич-ичидан куйинади, ўзини-ўзи койишдан тинмайди. У сўнгги бир ярим йилдан кўпроқ вақт мобайнида, чиндан ҳам, ана шундай оғир ҳиссиётлар гирдобида яшади. Буниси камлик қилгандай, хорижий корхона билан қонуний асосларда тузилган меҳнат шартномаси асосида ҳалол ишлаб, оиласи юкини енгиллатиш ва шу аснода уй-жойли бўлишга қаратилган нияти ҳам ора йўлда қолди.

Ниҳоят, 2024 йилнинг 8 июль куни ўзини қийнаб келаётган бу изтироблардан халос бўлди. Аниқроғи, шу куни Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация босқич суди адолатни тиклади. 2022 йилда видео тасвирчилик фаолияти билан шуғулланувчи Б. Худойбергановнинг ҳаётида рўй берган кўнгилсизлик шу тариқа барҳам топди.

Ўша куни Б. Худойберганов Ҳазорасп тумани марказидаги “Нур” тўйхонасига анча барвақт келди. Ўзига қарашли тасвирга олувчи воситалар, шунингдек, видеокамера билан жиҳозланган ўзи учувчи ускунани созлаганча тўй маросимини суратга олишга киришди. Аммо унинг бу иши узоққа чўзилмади. Тўй ҳали тугамасдан назоратчилар унга учувчисиз бошқариладиган ускуналардан фойдаланиш амалдаги қонунларга биноан ман этилганлигини тушунтиришди. Пировардида эса, аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома тузилди ва иш терговга оширилди. Б. Худойберганов Жиноят кодексининг 244-4-моддаси 1-қисми бўйича ўзига қўйилган айбни рад этмади. Хитой давлатида ишлаб чиқарилган бир дона “Dji RC231” русумли учувчисиз бошқариладиган аппарат ва унинг бутловчи қисмини 2016 йилнинг сентябрь ойидан 2022 йил 7 ноябрь кунигача қонунга зид равишда сақлаб келганини очиқ тан олди. Албатта, суд ва тергов жараёнида ушбу иқрорлик эътиборга олинди. Б. Худойбергановга нисбатан Жиноят кодексининг енгилроқ жазо тайинлашни назарда тутувчи 57-моддасини қўллаш мақсадга мувофиқ, деб топилди. Судланувчига 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз қонунчилиги изчиллик билан такомиллаштирилиб борилмоқда. Жазо чоралари мутассил равишда енгиллаштирилмоқда. Бу Б. Худойберганов суд томонидан тайинланган жазони ўтаётган пайтда ҳам намоён бўлди. 2024 йил 15 мартда қабул қилинган “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунга асосан Жиноят кодексининг Б. Худойбергановга нисбатан қўлланилган 244-4-моддасидаги жиноий жазо чораси бекор қилинди. Маҳкумнинг ҳаракати жиноий қилмишдан холи эканлиги эътироф этилди.

Жазоланган шахсни оқлаш учун ана шу эътирофнинг ўзи кифоя. Бунга прокуратура органи эътибор қаратди. Мазкур орган тарафидан кассация тартибида судга йўлланган протестда маҳкумнинг ҳаракатида жиноят таркиби йўқ эканлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Б. Худойбергановга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш юзасидан жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан 2023 йил 24 январда чиқарилган ҳукмни бекор қилиш ва уни Жиноят-процессуал кодексининг шахсни реаблитация қилишга доир 83-моддаси 2-бандига асосан оқлаш сўралди. Айни шу мазмундаги талаб маҳкум тарафидан кассация тартибида судга йўлланган шикоятда ҳам ўз ифодасини топди.

Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича кассация ҳайъати ана шу талаблар асосида Жиноят кодексининг 244-4-моддасига киритилган ўзгартишнинг мазмун-моҳиятини алоҳида ўрганди. Мазкур ўзгартишга мувофиқ жиноий жавобгарлик ҳолати маъмурий таъсир чораси қўлланилганидан сўнг келиб чиқади. Унга мувофиқ, шахснинг учувчисиз бошқариладиган аппаратдан фойдаланишга қаратилган ҳаракатини маъмурий қоидабузарлик сифатида баҳолаш керак. Бироқ қонунда уни қўллашнинг бошқа чоралари ҳам назарда тутилган. Яъни Жиноят кодексининг 13-моддаси 2-қисмига кўра, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга. Бинобарин, юқорида қайд этилган қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, кодекснинг юқоридаги талаби татбиқ этилади. Қонунда, шунингдек, маъмурий жазони қўллаш муддатлари ҳам қайд этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида белгиланишича, маъмурий жазо қўллашнинг бир йиллик муддати ўтган тақдирда, шахсни ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик бўйича жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама қилинмаслиги мумкин.

Суд кодекснинг ушбу талаби асосида Б. Худойбергановни маъмурий жавобгарлика тортиш масаласини муҳокама қилмасликни лозим топди.

Жиноят-процессуал кодексининг 492-моддаси ҳам инсоний бағрикенглик намунасидир. Унга кўра, “Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун кучга кирса, суд ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритади ёки уни бекор қилиб, иш юритишни тугатади”. Кассация ҳайъати суди ушбу қоидага асосан, жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2023 йил 24 январда Б. Худойбергановга нисбатан чиқарган ҳукмини бекор қилди. Шу юзадан олиб борилган жиноят иши тугатилди. Кассация протести ва судланган шахснинг шикояти қаноатлантирилди. Бу юртимизда қарор топган адолат ва қонунийликнинг ҳақиқий намунаси бўлди.

Айни шу кунларда инсоний бағрикенгликнинг бундай намунасидан баҳраманд бўлганларнинг сони яна бир кишига ортди. 1975 йили Гурлан туманида туғилган ва вилоят солиқ бошқарамасида масъул лавозимда фаолият юритган Тўрабек Гулмоновни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида 2016 йил 21 декабрда дастлабки босқич суди томонидан чиқарилган ҳукм, ушбу жазони қисқартириш юзасидан кассация босқичи судининг ажрими ҳамда жазони ўз кучида қолдириш ҳақида 2021 йил 16 июнда Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 17 сентябрдаги ажримига мувофиқ бекор қилинди. Иш дастлабки босқич судида аппеляция тартибида кўриб чиқиш учун Хоразм вилоят судига юборилди.

Ишнинг ҳақиқий ҳолати ана шу жараёнда ойдинлашди. Масаланинг моҳияти ва жиноят иши тафсилотлари тубдан ўзгарди. Судга янгидан ва асосли факт ҳамда далиллар асосида тақдим қилинган ҳужжатлар Жиноят кодексининг фирибгарлик, қасддан банкротликка олиб келиш, солиқдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга тааллуқли 168, 28-181-1, 184, 189, 190, 205-моддалари тегишли қисм ҳамда бандлари бўйича 8 йил муқаддам Т. Гулмоновга тақалган айблар асоссиз эканлигини кўрсатди.

Судларда муҳокама этилган ҳолатларга қараганда, Т. Гулмонов солиқ идорасидаги масъул лавозимидан ғаразли мақсадларда фойдаланган.

Хусусан, давлат идорасидаги иш фаолияти давомида яқин қариндошларига тегишли бўлган турли хусусий фирмалар ва жамиятларга раҳнамолик қилиб, ўзининг маслаҳат ва йўл-йўриқлари билан уларга яқиндан ёрдам кўрсатган. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларда акс эттирмаслик йўлларини ўргатган. Шу тариқа тўловдан бўйин товлаш орқали кўпроқ даромад олиш, ноқонуний бойлик орттиришга кўмаклашган. Шу аснода 15 дан кўп ҳолатда жиноий қилмишларни содир этган.

Апелляция босқичи суди дастлабки суд ва тергов жараёнида маҳкумга нисбатан қўйилган ушбу айбларни ҳар томонлама ва ишончли манбаларга таянган ҳолда текширди. Факт ва далилларнинг мақбуллиги юзасидан Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарори талабларига таянди. Жиноят ишини дастлабки босқич судида кўриш пайтида йўл қўйилган жиддий хато ва камчиликлар ана шу жараёнда аниқланди. Т. Гулмоновга оид суд ҳукми объектив далиллар билан асослантирилмагани, айбланувчининг важлари, эътирозлари қўшимча маълумотларни тўплаш орқали тўлиқ текширилмагани, судланганлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига етарлича эътибор берилмагани, жиноят содир қилинганлигини тасдиқловчи инкор қилиб бўлмайдиган, ишонарли ва асосли далиллар тўпланмагани, қўйилган айблар қоидага мувофиқ зарурий аудио ёки видеоёзувлар, телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар, айбланувчининг қилмишини фош этувчи маълумотлар билан исботланмагани, судлов ва тергов тадбирлари тахмин ва фаразларга асосланган ҳолда олиб борилгани, Жиноят-процессуал кодексида белгиланган ва барча тергов органлари учун ягона ҳамда мажбурий саналган ҳақиқатни аниқлашга етарлича эътибор берилмагани, айбсизлик презумпцияси талаблари бузилгани маълум бўлди. Бундан ташқари апелляция судида кўпгина гувоҳ ва жабрланувчилар ўшанда ўзларига нисбатан босим ўтказилгани, ҳатто ёлғон тарзда гувоҳлик беришга мажбурлашганини таъкидлашди.

Жумладан, қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор Д. Эрниёзовнинг гувоҳлик беришича, Т. Гулмонов ўзи харид қилган 600 минг сўмлик маҳсулотни, жиноят иши ҳужжатларида қайд қилинганидек, текинга олиб кетмаган. Маҳсулот учун сўралган пулни тўлаган. Бошқа бир гувоҳ, Гурлан туман солиқ идорасида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи А. Машариповнинг айтишича, Т. Гулмоновга нисбатан ўз қариндошига қарашли хусусий фирманинг 587,1 миллион сўм ҳажмидаги солиқ қарзи–молиявий жаримани яширишга кўмаклашганлик бўйича қўйилган айб ҳақиқатга мос келмайди. Маълум бўлишича, А. Машарипов раҳбариятнинг топшириғи бўйича ана шу фирмада ўтказилган ҳужжатли текшириш тадбирида шахсан қатнашган. Аммо унда юқори лавозимда ишловчи Т. Гулмоновнинг аралашувига гувоҳ бўлмаган.

Апелляция суди бошқа барча гувоҳлар: И. Ҳайитбоев, Ш. Ҳайитматов, М. Мадраҳимов, Ф. Ўринов, И. Тангриберганов, М. Юсупов, Ғ. Эшчонов, Қ. Янгибоев, К. Бобожонов, Х. Пирматовларнинг айни шу мазмундаги баёнотларини ҳам тинглади. Т. Гулмоновнинг айбсиз экани шу аснода равшан тортди.

Суд Жиноят кодексининг юқорида зикр этилган моддалари бўйича юклатилган барча айбларни Т. Гулмоновнинг зиммасидан соқит қилди.

Маҳкум тўла оқланди. Айни пайтда реаблитацияга доир ҳуқуқлари ҳам тикланди. Шу важдан ўзига етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зарарларни қоплаш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, адолатни юзага чиқаришга қаратилган. Судларда ноҳақ айбланган шахсларнинг оқланаётгани ана шу ислоҳотларнинг ёрқин ифодасидир.

Шуҳрат Раззоқов, Хоразм вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

«Қиёмат музлиги» кутилганидан тезроқ хавф сола бошлади

«Қиёмат музлиги» шиддат билан эримоқда – бутун дунё бўйлаб глобал сув тошқини хавфи кучаймоқда.

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россиядаги кескин ижтимоий-иқтисодий инқироз, сариёғ ва картошка тақчиллиги, сут маҳсулотлари нархининг кўтарилиши авж олган бир пайтда Кремль коммунистик Кубани кулфатда қолдирмаяпти.

Ер юзининг энг гўзал аёли аниқланди

Австралиялик модель Жессика Лейн “Miss Earth” (Ер гўзали) танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда танловнинг You Tube каналида хабар берилди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Франция Россияни 230 миллион евро билан қўллаб-қувватлади

CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...

«Барселона»га иккита гол урган клуб «Реал» устидан кулди (фото)

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Барселона» сафарда «Црвена Звезда»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Тибо Куртуа "Реал"нинг ашаддий душманларидан бирига ўтиб кетиши мумкин

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Чеченлар «қалбида Худо бўлмаган корейслар билан алоқада бўлмайди»

Ахмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийлариАхмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийларига қарши чиқди.га қарши чиқди.

Россия ушбу даҳшатли бомбаларни Украинага биринчи марта ташламоқда

Россия 120 кмгача масофага эга янги Гром-Э1 КАБ'ларидан фойдаланмоқда.

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

14 ноябрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Украина ҳарбийлари танг аҳволда — ОАВ

Украин ҳарбийлари Америка танкларидан пиёда манёврларида фақат жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқда

Британия қўшинлари Украинага боради, агар...

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашни камайтирса, Британия Украинага ўз қўшинларини жойлаштиришга мажбур бўлишини тан олди.

Қирғизистонда собиқ Бош прокурорнинг ўринбосари давлат тўнтариши қилмоқчи бўлди

Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Ҳуcийлар Америка самолёт ташувчи кемасини уриб туширдими?

Яманнинг ҳуcийлари Қизил ва Араб денгизларида АҚШнинг самолёт ташувчи кемаси ва иккита ҳарбий эсминетсига ҳужум қилганини эълон қилди.

Тошкент вилоятида пахта қўшиб ёзиш давом этмоқда

Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Б пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

АҚШнинг Кентукки штатида кимёвий завод портлади: сўнгги маълумотлар

АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?

Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятидаги жангларда қатнаша бошлаганини тасдиқлади.

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш тарафдорларини асосий лавозимларга тайинлади

Кремль Доналъд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин АҚШ билан муносабатлардаги кескинлик бироз пасайишига умид қилмоқда.

Пентагонни ошкор қилган Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.

"Пайпоқлар уюми атрофида йиртилган кийимлар, синган стол оёқлари, йиртилган Қуръон нусхалари, «Мен сени севаман» деб ёзилган қизил айиқча ва Аристотел ҳақидаги китоб ётибди"

Ҳужумдан сўнг Ливан шимолидаги қишлоқ аҳолиси Исроил кўчирилган одамларни нишонга олганидан хавотирда.

Россиянинг Исроилга талаби: «Умид қиламизки, такрорланмайди»

Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.

Жанубий Корея Курскда КХДР қўшинлари борлигини тасдиқлади

Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.

Эрдўғон Россия ва Хитойни нега олқишлади?

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, «агар қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш давом этса, Исроил тобора тажовузкор бўлади».

Кучли ҳужумлар ҳафтаси, Блинкен Трамп қўрқуви фонида Брюсселга борди

Дам олиш кунларида ҳар икки томон тунда рекорд даражадаги дрон ҳужумларини амалга оширди.

Эрдўған: «Ҳали ҳам Асаддан умид қиламан...»

Туркия Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш учун қўлини чўзди ва бу қўшни давлатда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшишига ишонади.

БМТ: Ғазода тинч аҳолининг мисли кўрилмаган даражада ўлдирилишини қайд этдик

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Наблус, Салфитга бостириб кирди. Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда.

Финляндия Россиядан келган муҳожирларга қарши жиддий кураш бошлади

Еврокомиссия Финляндия чегара хизматига Россия билан чегарадаги ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун 16 миллион евро ажратди.

Токио Москвага қарши санкцияларни сақлаб қолади

Япония Россия президенти Владимир Путиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини ижобий баҳолади. Бироқ мамлакат Украинадаги вазият ўзгармагунча Москвага нисбатан санкциялар сиёсатини давом эттириш ниятида.

Трампни ёқтирмайдиганларга бешта давлатга кетиш тавсия қилинди

Американинг The Washington Post газетаси Доналд Трамп президентлиги даврида мамлакатни тарк этишни хоҳловчи АҚШ фуқаролари учун тавсияларни чоп этди.

Хитой ва Россия АҚШ "чекловлари" билан курашиши керак

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан мудофаа бўйича музокаралар ўтказиш учун Пекинда бўлди.

Эҳтимолий канцлер Россияга шарт қўймоқчи

Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади.

Курск жанги учун қанча рус аскари ташлангани айтилди

Зеленский бу Кремль ўз қўшинларини Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан чиқариб олганини англатишини назарда тутди.

Педиатрни деб Россияда шифокорлар ғазаби уйғонди

Россиялик педиатр жамоатчилик томонидан қораланганидан кейин қамоққа ташланди.

Хитойда автомобил одамлар устига бостириб борди. Қурбонлар бор

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида шунингдек, 43 киши жароҳат олган.