«Франция Исроил молия вазири Бецалел Смотричнинг Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннекция қилиш тарафдори бўлган сўнгги баёнотларини қоралайди», — дейилади баёнотда.
Европа давлатининг ташқи сиёсат департаменти Фаластин ҳудудларини аннекция қилиш ҳақидаги чақириқлар халқаро қонунларга зид эканлигини ва минтақавий тарангликни юмшатиш ҳаракатларига зид эканини қайд этди.
«Франция икки давлат – Исроил ва Фаластин тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшаш, Исроил-Фаластин можаросини адолатли ва доимий ҳал этишнинг ягона истиқболи бўлган икки давлат ечимини амалга ошириш тарафдорлигини тасдиқлайди», - дея қўшимча қилди вазирлик.
Бир кун аввал Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Баррот Франциянинг Қуддусдаги консуллиги ходимларининг ҳибсга олиниши ва Исроил ҳарбийларининг рухсатсиз кириб келишига жавобан чоралар кўришини маълум қилди: «Франция Исроил хавфсизлик кучларининг ўз биноларига рухсатсиз киришига тоқат қилмайди. Биз бу ҳодисани ўта оғир деб биламиз, шунинг учун мен биринчи жазо чораларини фаоллаштиришга қарор қилдим».
Барро шунингдек, Исроил молия вазири Бецалел Смотричнинг Францияга эҳтимолий ташрифи ҳақида ҳам шундай деди: «Биз бу вазир томонидан қўллаб-қувватланаётган сиёсатни қоралаймиз... мустамлакачиликнинг давом этиши, халқаро ҳуқуқ бўйича ноқонуний, Ғарбий Соҳилнинг агрессив мустамлакаси».
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.