Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди.
“Жассим бин Ҳамад” стадионининг матбуот анжумани залида Ўзбекистон МТЖ ёрдамчи мураббийи Владо Радманович иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Владо Радманович бош мураббий Сречко Катанец матбуот анжуманига кела олмагани учун узр сўради.
“Унинг соғлиғи билан кичик муаммо бўлганлиги учун шифокорлар тавсиясига кўра у кела олмади. Барча саволларга ўзим жавоб бераман. Эртага бизнинг олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди. Икки терма жамоа учун ҳам ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз”, — деди ёрдамчи мураббий.
Мураббий Осиё Кубогининг амалдаги ғолибига қарши қандай ўйин кутаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
— Қатарни саралашдаги тўртта ўйинини кўриб чиқдик. Бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик. Буни яхши натижа деб айтган бўлардик. Умуман олганда, Қатар яхши терма жамоа. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ҳолатда бу ўйинга етиб келган.
— Ўзбекистон МТЖ сўнгги йилларда ўсиб боряпти. Ҳар доим сизларга бир оз омад етишмай келган. Бугун сиз қанчалик ЖЧга тайёрсиз?
— Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Ўзбекистон чемпионати ва легионерларини яхшилаб кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Менимча, Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр.
— Қатар терма жамоасининг бугунги ҳолати яхши эмас, аксинча Ўзбекистон яхши ҳолатда. Бу ортиқча босим бермайдими? Ундан ташқари Қатарнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Сизлар бунга қарши қандай чора кўришингиз мумкин?
— Жуда ҳам қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий. Эрон, Қатар ва БАА каби терма жамоаларнинг савияси бир хил. Битта хато учрашув натижасига таъсир ўтказиши мумкинлигини билган ҳолда ҳаракат қиламиз.
Маълумот учун, Қатар — Ўзбекистон учрашуви 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.