Брюсселда НАТО Бош котиби Марк Рютте билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Шимолий Корея қўшинларининг Россия кучлари билан бирга жойлаштирилиши «қатъий жавоб» билан қаршиланишини айтди.
Блинкеннинг айтишича, у ва Рютте Шимолий Корея кучлари «жангга тортилгани ва энди том маънода қатъий жавоб талаб қиладиган жангда» эканлигини муҳокама қилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти вакили Шимолий Корея томонидан Россияга Украинага бостириб киришда ёрдам бериш учун юборилган 10 минг аскарнинг аксарияти Украина кучлари ўтган ойлар давомида дадил бостириб кириб, ҳудудларни эгаллаб олган Курск вилоятида рус аскарлари билан бирга жанг қилаётганини айтган эди.
Блинкен, шунингдек, Рютте билан Украинани доимий қўллаб-қувватлаш ҳақида гаплашганини ва келажакда АҚШнинг Трамп президентлиги даврида бундай ёрдамга қўшилиши хавф остида эканлигини айтди.
Келаётган маъмурият «Украина учун қилаётган барча ишларни қўллаб-қувватлашда давом этади», деди у.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.