Мўъжизавий Умар

A A A
Мўъжизавий Умар

Ҳаққа йўл кўрсатиб, уни олийларга кўтарган ва ботилдан қайтариб, уни қуйи туширган Аллоҳга мақтовлар бўлсин! Барча нуқсонлардан пок Зотга ҳамд айтаман, шукр қиламан ва унга тавба қиламан, мағфират сўрайман.Сиғинишга Аллоҳдан ўзга лойиқ илоҳ йўқлигига, Унинг шериксиз, яккаю ёлғизлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. Бу Зотда фазилат ва шарафнинг энг мукаммал даражаси мужассамдир. Бу кишига, аҳли оилаларига, саҳобаларига ҳамда буларга эргашганларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин!

Эй инсонлар! Аллоҳдан қўрқингиз! Чунончи тақво ҳар бир вақт ва ҳолатда насиҳатнинг энг яхшисидир. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Талоқ сураси иккинчи ва учинчи оятларида шундай марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”.

Эй мўминлар! Ислом умматининг халифаси, қалби илоҳий илҳомга тўла имом Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинади: “Менинг фарзандларим орасидан юзида ер юзини адолатга тўлдирадиган белгиси бор киши чиқади”. Чунки Умар розияллоҳу анҳу шунга ишора қилувчи туш кўради ва бу тушни у кишидан бошқалар ҳам қайта қайта кўрадилар, ҳатто, бу иш одамлар орасида машҳур бўлиб кетади. Кўп йил ўтмай бу туш рўёбга чиқди ва ерни адолатга, яхшиликка ва фазилатга тўлдирган бу мўжизавий киши дунёга келди.

Бу инсон ким эди? Албатта, бу киши дунё устунларидан ва исломнинг юзидаги гўзал холларидан бўлиб, тарихни хайратга солган, башариятни лол қолдирган, ислом ва мусулмонларнинг фахри, имом, ҳофиз, аллома, мужтаҳид, зоҳид, обид, хушбичим, пухта сиёсат эгаси, мўминларнинг ҳақиқий амири Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн Ҳакам ибн Умайя ибн Абдуманоф Қурайший Умавийдир. У кишининг онаси Лайло бинту Осим ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумдир. Умар ибн Абдулазиз “Марвон ўғлонларининг энг шижоатлиси”, деган гап юрарди, чунки у киши кичиклик пайтида отларни томоша қилгани отасининг отхонасига киради, шу пайт бир от у кишининг юзига тепиб ёриб қўяди. Отаси юзидаги қонни артиб туриб: “Баний Умайянинг энг шижоатлиси бўлсанг, албатта, бахтли бўласан”, деган экан.

Умар ибн Абдулазиз 61 – ҳижрий санада Мадинаи мунавварада туғилди, мулк ва халифалик хонадонида ўсиб улғайди. Дарҳақиқат, отаси Абдулазиз ибн Марвон Мисрда йигирма йилдан кўпроқ амир бўлиб хизмат қилган, кўриниши чиройли, юзи нафис, ориқдан келган, кўркам соқолли киши бўлган. Умарнинг оталари вафот этгач мўминларнинг амири  бўлмиш амакилари Абдулмалик ибн Марвон у кишини фарзандларига қўшиб олади, ва ҳатто, айрим фарзандларидан ортиқ кўради ҳамда солиҳа, барча ишда зарбул масал бўлган қизи Фотимани никоҳлаб бериб, куёв қилиб олади. Фотима Умардан кўп таъсирланган ва Аллоҳнинг ҳузуридагиларни дунё матосидан устун қўйган аёл эди.

Умар ибн Абдулазиз Мадинада катта бўлди. Кўплаб саҳобалар, тобеъинлар ва уламолар қўлида таҳсил олди, уларнинг илмларидан чанқоғини қондирди, одоб-ахлоқлари билан хулқланди ва мажлисларини лозим тутди. Натижада бу тарбия у кишининг ахлоқида ва фармойишларида намоён бўлди. Шу ҳолатни доимий сақлаган Умар машҳур бўлиб кетди.

Дарҳақиқат, уламолар ва тарихчилар Умар ибн Абдулазиз мақтовини ва яхши амалларини бениҳоя кўп зикр қилганлар. Бас, ҳофиз Заҳабий у кишини шундай сифатлаган: “У ишончли ва омонатдор эди, унда фаҳм, илм ва тақво бўлиб, кўп ҳадисларни ривоят қилган. У одил подшоҳ эди, Аллоҳ раҳматига ўрасин ва ундан рози бўлсин!”. Уламолар унинг гаплари ва қилган ишларини ҳужжат сифатида қабул қилишган ва фиқҳий китобларида келтириб ўтишган. Уларнинг китоблари Умарнинг сўзлари билан лиммо-лим, мисол қилиб Ибни Қудоманинг “Ал-Муғний” китобини ва Ибни Мунзирнинг “Ал-Авсат” китобини ва бошқа китобларни келтириш мумкин.

У киши исломдаги энг биринчи мужаддид (ислом дини илмлари занжирини мустаҳкамловчи) олим бўлган, буни имом Зуҳрий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар алоҳида ёзиб кетишган.

Эй Аллоҳнинг бандалари! Умар сифатлари ичида энг кўзга кўрингани, унинг Аллоҳдан қаттиқ қўрқиши ва сердавлат бўлишига қарамай дунёдан ўзини тийиши бўлган. Жуфти ҳалоли Фотима бинту Абдулмалик айтади: “Аллоҳга қасамки, инсонларнинг бу даражада кўп намоз ўқийдигани ва кўп рўза тутадигани бўлмайди, лекин шунга қарамай, Умардан кўра Аллоҳдан кўпроқ қўрқадиган бирор кишини кўрмадим, дарҳақиқат, тунги тўшагида ҳам Аллоҳни зикр қиларди ва қўрқувнинг қаттиқлигидан чумчуқ қалтироғи каби титрарди ва ҳаттоки: “албатта, инсонлар халифасиз тонгни қаршилайдилар”, деб айтарди”.

Умар дастлаб Мадинаи мунавварага волий (ҳоким) сўнгра бутун Ҳижозга волий бўлди. Халифалик (отадан ўғилга) Сулаймон ибн Абдулмалик қўлига ўтгач, Умарни вазир қилиб олди ва ундан доимий маслаҳат олиб, сафарда ҳам, шаҳарда ҳам у кишидан ажрамади. Фақиҳ Ражо ибн Ҳайванинг қилган иши қандай ҳам яхши?! У халифа Сулаймонга, у ўлим тўшагида ётган вақтида халифаликка Умар ибн Абдулазиз номзодини таклиф қилди.

Эй мусулмонлар! Умар халифалик байъатини қабул қилгач, хутба қилиш учун биринчи бор минбарга чиқди ва масъулият оғирлиги ҳамда Аллоҳдан қўрқуви сабаб, тили тутилиб-тутилиб хутба қилди. Вақтики, янги мансаб тақдирлаш хутбаси тугагач худди олдинги халифаларда бўлгани каби халифа қасрига бориш учун тантанали безатилган отларга таклиф қилинди, Умар бу нарсалардан бош тортиб: “Мен мусулмонларнинг бириман, улар борганларидек бораман, қайтганларидек қайтаман”, деди ва ким камтарлик қилса Аллоҳ унинг даражасини кўтаришини эълон қилиб уйига қайтди. Бас, халифалик қасрини тарк этиб, ўзининг камтарона уйига келди ва масъулият босими остида хафа ҳолатда ўтирди.

Биринчи бўлиб ислоҳотларни мазлумларнинг ҳаққини қайтаришдан бошлади. Бу ислоҳотнинг боши ўзининг қўлидаги ер ва мол-мулклари бўлди, ўз қўл меҳнати аралашмаган барча мол-мулкини мусулмонлар ғазнасига қайтарди, бу ишда мустаҳкам бўлишда шу қадар ҳарис бўлдики, ҳатто қиличидаги кумушдан ишланган зийнатини олиб ташлаб, ўрнига оддий темирдан қўйдирди ҳамда аёлининг зийнатларини ҳам мусулмонлар ғазнасига топширди. Сўнг Умавий хонадонининг фарзандларига ва амирлар, вазирлар ва уларнинг атрофларидаги мулозимларига эътибор қаратди ва улардан ҳақли бўлмаган ҳолда қўлга киритган барча мол-мулк, бойлик ва ерларни қайтаришларини талаб қилди. Улар оз фурсат ичида бойликларсиз ўзларининг соф шаръий ҳақлари билангина қолдилар. Сўнг Умар уларга ғазнадан саҳродаги аъробий ва тоғдаги чўпон олаётган миқдордан ортиғини олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эканлигини тушунтирди. Ибн Мусо айтади: Умар ибн Абдулазиз халифа бўлганидан то ўлгунича жабрланувчиларнинг ҳаққини қайтарди.

Умарнинг омманинг молини муҳофаза қилиш учун чиқараётган фармойишлари баъзи мусулмонлар ғазнаси ҳисобидан яшайдиган қариндошларининг норозиликларига сабаб бўлди, улар Умарга ғазаб билан норозилигини билдириш мақсадида элчи жўнатар эдилар, халифа элчиларга: “Уларга Умар: “Айтинг: «Албатта, мен Раббимга итоатсизлик қилишга улуғ Кун (қиёмат)нинг  азобидан қўрқаман»[1]” деди, деб айт!”, деб қайтарарди. Ҳақиқат шуки, Умарнинг бундай норозолик босими остида бўлишига қарамай чиқараётган ҳал қилувчи қарорлари ва уларнинг татбиқи борасида кўрсатган матонати, ундаги шахсийятнинг кучлилигига далолат қилади.

Субҳаналлоҳ! Агар кишида Аллоҳдан хавф, дунё гўзаллигидан зуҳд, яхши ирода, пухта лойиҳа ва қарор чиқаришга куч қувват жамланса, уни татбиқ қилишда сабр мукаммал бўлади ва холис аёнларнинг ихтиёри ҳам мувофиқлашади. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг изни билан натижа лол қолдирадиган даражага етди (оз фурсатда буни зикр қиламиз).

Эй Аллоҳнинг бандалари! Шубҳасиз, Умар ҳаётда зоҳидлик ва дунё матоларидан юз ўгириш борасида шу даражага етдики, подшоҳлару амирлар у ёқда турсин зоҳидлар ҳам у кишига етишдан ожиз эдилар. Баъзи вақтларда ювилган кўйлагини қуришини кутиб жума намозига кечикиб чиқарди. Албатта, тез ўтиб кетадиган ҳаёт қадрини яхши биларди, чунки бу боқий бўлган охират олдида ҳеч нарса эмасди. Унинг қалби дунё бошқарувидан холи эди ва шу шуурни доим қалбида сақларди. Айнан шу нарса ҳаёт инъомлари ва мубоҳ нарсалардан фойдаланишдан қаттиқ эҳтиёт бўлишига сабаб бўларди. Зеро ҳеч ким Умар каби  дабдабага ва турли қулайликларга берилишдан ўзини тўхтата олмайди, ҳолбуки, у киши замонасининг энг катта подшоҳи бўлган, ўша вақтдаги маданийлашган ва оламнинг пойтахти бўлган Дамашқда яшаган (бундай шароитда ким ўзини тия оларди?!).

Умар ибн Абдулазизнинг халифалиги бошқаларидан бир неча фарқлар билан ажралиб турарди, булардан адолат, тенглик, ҳақни эгаларига қайтариш, ҳамма адолатсиз ҳокимларни ишдан четлатиш ва уларни жазолаш, ишларни маслаҳат билан олиб бориш, олдинги ҳукумат белгилаган солиқларни бекор қилиш, инсонларга қуруқлик ва денгизда тижорат эркинлигини тақдим қилиш кабиларни эслаш мумкин. Умар бошқа дин вакилларига инсоф қилди, улардан зулмни олиб ташлади, диний эътиқодларига эркинлик берди, ибодатхоналарига тегмасликка буюрди. Камбағаллар ҳожатини чиқариш, кирим ва бойликларни адолатли тақсимлаш борасида Умарнинг молиявий сиёсати жуда кучли бўлганидан одамлар орасида тенглик юзага чиқди, ҳатто, у ерда садақага муҳтож кимса қолмади. Имом Заҳабий Умар ибн Асиддан ривоят қилади. У шундай деди: “Аллоҳга қасамки, Умар тирик экан, бизни олдимизга бирор киши катта мол билан келиб: Бу молни хоҳлаган жойингизга ишлатинг! – деса, бергани одам тополмай ҳамма молини қайтариб олиб кетади. Дарҳақиқат, Умар инсонларни бой қилиб юборди”.

Амирул мўмининнинг мактублари бутун мамлакат бўйлаб юборилар ва давлат пойтахтлари масжидларида ўқиб эълон қилинарди. Ўша вақтда ислом мамлакати ҳудуди ернинг тўртдан бирига тўғри келган. Мактубларда шундай сўзлар бўлган: “Кимнинг зиммасида омонат бўлиб, уни адо этолмаса мусулмонлар ғазнасидан тўласин! Кимнинг бўйнида қарзи бўлиб, тўлай олмаса, мусулмонлар ғазнасидан тўласин! Ёшлардан ким уйланишни ихтиёр қилса, лекин маҳр беришга ожизлик қилса, маҳрни мусулмонлар ғазнасидан тўласин! Мусулмонлардан ким ҳаж қилишни хоҳласа, лекин нафақага пули бўлмаса, нафақани мусулмонлар ғазнасидан тўласин!”. Аллоҳга қасамки, биз бу тарихий ҳолат олдида саросимага тушишимиз мумкин, чунончи тарих айтади: Умар ибн Абдулазиз даврида фақирлик ва камбағаллар йўқолиб кетди, ҳа, йўқолиб кетди. Қизиқ, бунга қанча вақт кетди экан, ўн йилми ёки йигирма?! Йўқ, Аллоҳга қасамки, икки йил ҳам тўлмади. Албатта, бу мўжиза. Албатта, бу имомнинг буюк кароматидир. Дарҳақиқат, Умар ҳақ йўл, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлини маҳкам тутди. Бас бу борада Аллоҳнинг мана бу сўзи тасдиғини топди: “Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф 96).

Иккинчи хутба

Бизларга барча ишларда кифоя қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Унинг бандаси бўлмиш Мустафога ҳамда у кишининг оилалари, саҳобалари ва уларга эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин!

Эй иймон эгалари! Умар ибн Абдулазизнинг ҳаёти узоқ давом этмади, ўлим у кишини тортиб олди, умри қирқ ёшдан ўтмади. Вақтики, ўлим тўшагида касал бўлиб ётгач, касаллик хабари бутун мамлакатга ёйилди. Одамлар бу хабардан қаттиқ ранжидилар, оҳ-воҳ чекдилар, уларнинг ўша кундаги мусибатларини тушунса бўлади, чунки улар биладиларки, Умар кабилар энди қайтиб келмайди, унинг ислоҳотлари энди давом этмайди, лекин Аллоҳнинг иродаси (бошқа илож йўқ).

Касаллик кучайгач, Умарнинг олдига суюклилари видолашиб кирдилар ва у кишини ихлос ила сабрли ҳолатда топдилар. Умар ўғилларини чақиртирди, улар оталарини атрофига ўтирдилар. Ота фарзандларини кўз-назари билан қучиб, видолашув сўзларини айтди: “Эй ўғилларим! Отангизга икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилди, ё сизлар бой бўлиб, у жаҳаннамга киради ёки сизлар камбағал бўлиб, у жаннатга киради. Бас, у жаннатни танлади ва сизларни китоб нозил қилган ва солиҳларни дўст тутган Аллоҳга қолдирди”.

Ўлим вақти яқинлашгач, аҳлига: “Чиқинглар!”, деди, ҳамма чиқиб кетди. Эшик олдига Маслама ибн Абдулмалик, унинг синглиси Фотима ўтирдилар ва Умарни шундай деяётганини эшитдилар: “Хуш келибсизлар, юзлари на инсон ва на жиннинг юзига ўхшамайдиган зотлар”, кейин мана бу оятни ўқиди: “Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир” (Қасос 83). Сўнг жим бўлиб қолди. Ҳамма ичкарига отилди, руҳ танани тарк этганди.

Эй ислом эгалари! Умар вафот этди. Тўғри Умар ўлди, лекин оламларда ҳеч қачон зикри ўлмайди. Мусулмонлар дуоларида, саноларида хотирлайдилар ва ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам эслайдилар.

Аллоҳга қасамки, руҳим уни доим қумсайди
Фақат орзуйим у дунёда йўлиқиш
Қачон уни эсласам, мени шавқу завқ қуршаб олади
Абу Ҳафс, бас, уни ва мақсадини қамраб
Олди ёш бола ундан кейинги адолатига йиғлаб
Дейди: ўлдими ўша сувлари уммон
Одамлар жанозада етим ҳолатда ҳайрон
Бир бирларидан сўрар: адолатни ундан ўзга ким қоим қилар
Аллоҳ томон кетдику, минг минг одам надомат чекар
Шариат фарзанди, улар бир бирин истар.

Аллоҳ кенг раҳматига олсин, ислом ва мусулмонлар сабаб энг яхши мукофотлар билан мукофотласин!

1 Анъом сураси 15-оят

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Тошкент вилоят вакиллиги масъул
котиби Абдулазиз Камилов таржимаси

Manba: fitrat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

“Барса” Левандовски ўрнига уч нафар суперфорвард топди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски чемпионлик мавсуми якунланганидан кейин клубни тарк этади.

Шаҳар ҳокими ва унинг ўнлаб ходимлари ҳибсга олинди

Операция доирасида 62 киши ҳибсга олинган ва айбланган.

Метан-шохобчаларда газ нархи кўтарилдими?

Бунгача аксарият шохобчаларда нарх 5250 сўм атрофида эди. Шу тариқа, нарх ошиши 8,5–10 фоизга тенг бўлган.

2−5 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келади

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда ўқитувчи талаба ва унинг танишини ўлдирди

Ўқитувчи рашк сабаб 2004 йилда туғилган талаба қиз ва унинг таниши бўлган 1975 йилда туғилган Хитой Халқ Республикаси фуқаросини пичоқлагани айтилмоқда.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.