Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков жорий йилнинг 28 август куни Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 25 август куни Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков АҚШдан Тошкентга келди, деб ёзмоқда Қалампир нашри. Уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова ва Султонпошша Ўдаева кутиб олган.
Айни дамда Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасига жойлашганлар. Эртага, 26 август куни улар Самарқандга йўлга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида ўзбекистонлик маданият ва санъат арбоблари билан учрашган эди. Ушбу учрашув вақтида ўзбек мақом санъати, ўзбек миллатининг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланганди.
Маълумот ўрнида, Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистонни тарк этиб, АҚШга йўл олган ва бугунгача АҚШда истиқомат қилиб келаётган илк бухоро яҳудийларидан саналади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.