Мохито тaрихи - ҳaммaси қaроқчилaрдaн бошлaнгaн

Мохито тaрихи - ҳaммaси қaроқчилaрдaн бошлaнгaн

Мохито Кубада ихтиро қилинган. Гарчи ичимлик ХХ асрга келиб шуҳрат қозонган бўлса-да, мохитонинг тарихи ХVI асрдан бошланади ва қароқчи Френсис Дрейк билан боғлиқдир. 1586 йилда Френсис Дрейк ўзининг қароқчилари билан Гаванага сузиб келади. 

Кема бортида ичбуруғ (дизентерия) ва цинга касалликлари тарқалганлиги сабаб, капитан қирғоққа маҳаллий ҳиндуларнинг дори воситаларини олиб келиши учун қайиқ юборишга қарор қилади. Қайиқдаги қароқчилар ўзлари билан ром (ичимлик), ялпиз, шакарқамиш ва цитрус меваларини олиб келишади. Ўша пайтларда лайм шарбати дизентерия ва цингани даволовчи энг яхши восита саналган. 
Дрейкнинг денгизчилари шарбатга қолган "доривор" ингредиентларни қўшиб, кейинчалик "мохито" деб номланган коктейлни тайёрлашади. Aммо дастлаб ичимлик унинг ихтирочиси шарафига "Эль Дрейк" деб аталган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!