Моуриньо: Севилья учун Европа Лигаси финали одатий иш, аммо майдонда тарих ўйнамайди

Моуриньо: Севилья учун Европа Лигаси финали одатий иш, аммо майдонда тарих ўйнамайди

Жозе Моуриньо «Севилья»нинг Европа Лигасида кўп ғалаба қозонишидан хавотирда эмас.

«Биз Чемпионлар Лигасидан келган рақибимиздан фарқли ўлароқ, узоқ йўлни босиб ўтдик. Бу ерда бўлиш учун 14та ўйин ўтказдик ва финалга муносиб эдик. Бизнинг вақтимиз келади.

Ҳамкасбим бошқача фикрда бўлса-да, майдонга тарих чиқмайди. «Севилья» тарихда устунлик бор деб ҳисоблайди ва биз буни ҳурмат қиламиз. Лекин биз ҳам финалга муносибмиз. Улар учун Европа Лигаси финали одатий ҳол, биз учун эса ғайриоддий. Улар учун еврокубоклар финали худди чемпионат ўйинидек, биз учун эса тарихий воқеа.

Клуб келажагим ҳақидаги саволларга жавоб беришимни хоҳламайди, лекин улар нима истаётганимни билишади. Вазият «Интер»дагидан фарқ қилади. Ўшанда (2010 йили) мен «Реал» билан ҳали шартнома имзоламагандим, лекин ҳаммаси аллақачон тайёр эди. Ҳозир бошқа клублар билан умуман алоқам йўқ. Мен эртанги кун ҳақида, нимага эришмоқчи эканлигимиз ҳақида ўйлайман.

Халқаро майдонда Мендилибардан (рақиб мураббийи) кўра кўпроқ имкониятларга эга бўлдим, лекин у мен билан бир авлоддан, шунинг учун тенгмиз. Футболчилар ҳам тенг даражада. «Севилья» ўйинчиларида фақат тажриба кўпроқ, лекин биз ҳам бу таркиб билан 2 йилдан бери ўйнаяпмиз», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Севилья» ва «Рома» ўртасидаги Европа Лигаси финали бугун, 31 май куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!