Москвада ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Москвада ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Москва шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг полиция томонидан ҳужжатларини текшириш вақтида вафот этгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ушбу ҳолат ўрганилиши натижасида маълум бўлишича, фуқаро О.О. соғлиғи ёмонлашгани сабабли Боткина номидаги шаҳар шифохонасига жойлаштирилган. Шифохона ходимлари томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, у вафот этган, дейилади хабарда.

Полиция ходимлари томонидан ҳужжатларини текшириш натижасида унинг вафот этгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган. Жорий йилнинг 25 май куни ушбу вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!