Москвада ШҲТ давлатлари таълим вазирлари йиғилди

Москвада ШҲТ давлатлари таълим вазирлари йиғилди

Кеча, 18 апрель куни, Россия Федерациясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар таълим вазирларининг саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Москва шаҳрида ўтказилган ушбу анжуманда олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов иштирок этди.

Унда “ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим”ни 2024–2026 йилларда амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси, “ШҲТ фахрий таълим ходими” кўкрак нишонини таъсис этиш каби масалалар ҳамда минтақа олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида ташкилотга аъзо давлатларнинг олий таълим вазирликлари билан икки томонлама музокаралар олиб борилди.

Маълумот учун, ШҲТ давлатлари таълим вазирлари ўртасидаги ушбу ҳамкорлик механизми 2006 йилдан буён ишлаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!