Москвада Қурбон ҳайити муносабати билан мусулмон маданияти фестивали бўлиб ўтади

Москвада Қурбон ҳайити муносабати билан мусулмон маданияти фестивали бўлиб ўтади

Қурбон ҳайити муносабати билан 21-25 август кунлари Москвадаги Хотира (Мемориал) масжиди майдонида “ҚурбонФест 2018” мусулмон маданияти фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Муфтийлар кенгашининг Muslim.ru нашри хабар бермоқда

Фестивал доирасида Қуръони Карим тиловати бўйича дарслар, имомларнинг долзарб масалалар бўйича маърузалари, масжид бўйлаб экскурсия, беш вақт намоз ўқишни ўргатиш бўйича “Бир соатда намоз” акцияси ташкил этилади. Болалар учун ҳам алоҳида тадбирлар ўтказилади.

Шунингдек, фестивалга келганлар мусулмон брендларнинг маҳсулотларини ва ҳалол маҳсулотларни харид қилишлари мумкин бўлади.

Фестивалдан келиб тушган маблағ хайрияга сарфланади.

Manba; azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!