Бу ҳақда Москвадаги Россия ТИВ пресс-релизида маълум қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Михаил Галузин Москвадаги Озарбайжон элчиси Рахмон Мустафаев билан учрашув чоғида, 14 ноябр куни Киевда Озарбайжон элчихонаси ҳудудига тушган ракета Patriot ҳаво мудофаа тизимидан отилганини маълум қилган.
«14 ноябр куни Киевдаги Озарбайжон дипломатик миссияси бино ва мулкига етказилган зарар бўйича озарбайжон томонидан юборилган мурожаат тегишли Россия идоралари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди».
Ҳужжатда қайд этилишича, Россия томони содир бўлган воқеа юзасидан «чин дилдан афсусда эканини» билдирган.
Шу билан бирга, мавжуд маълумотлар таҳлили натижасида «Киевдаги Озарбайжон дипломатик миссияси биноларига етган зарар катта эҳтимол билан Украина қуролли кучларининг ҳаво мудофаа воситалари нотекис ишлаши натижасида, тахминан — Patriot ЗРК ракета парчалари тушиши оқибатида содир бўлгани» айтилган.
ТИВ бундан ташқари, Озарбайжон томонига Россия Қуролли кучлари «махсус ҳарбий операция» давомида гўёки «қонуний ҳарбий нишонлар»га, жумладан Киевда жойлашган Украина мудофаа-саноат мажмуаси объектларига зарба бераётгани ҳақида маълум қилган.
Баянномада Россия ракеталарининг мақсадли равишда дипломатик объектларга қаратилгани ҳақидаги маълумотлар «ҳақиқатга мос келмаслиги» таъкидланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.