Москва аэропортида уч нафар самарқандлик 44 кг исириқ билан ушланди

Москва аэропортида уч нафар самарқандлик 44 кг исириқ билан ушланди

Домодедово аэропортида божхоначилар Самарқанддан келган 3 нафар йўловчининг багажидан 44 кг исириқ ушлаб қолишган.

Маълум қилинишича, исириқ таркибида Россия Федерациясида муомаласи чекланган гиёҳвандлик моддаси бўлган "ҳармин" борлиги аниқланган.

Текширув тадбирлари давом этмоқда.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1 (Гиёҳванд моддаларни ЕОИИ божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш) моддасида бир миллион рублгача жарима ёки 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!