Миясидан ўсимта олиб ташланган эркакнинг бўйи ярим метрга ўсди

Миясидан ўсимта олиб ташланган эркакнинг бўйи ярим метрга ўсди

Австралияда ўсимтани олиб ташлаш операциясидан кейин эркакнинг бўйи деярли ярим метрга ўсди. Ўсимта миянинг ўсиш учун масъул бўлган қисмларини тўсиб қўйган.

Жейми Коннолининг бўйи ўсмирлигида жуда паст бўлган — атиги 125 сантиметр. 16 ёшида эса жисмоний ривожланишнинг кечикиши ортида жиддийроқ сабаб борлиги маълум бўлди.

Шу вақт ичида Коноллининг миясида секин ўсиб бораётган шиш пайдо бўлиб, унинг ривожланиши ва ўсишига тўсқинлик қилди. Йигит операцияни бошдан кечирди, шундан сўнг у бир неча ой ичида бирданига 45 сантиметрга ўсди.

Жеймининг миясида ўсимтанинг кичик бир қисми ҳамон сақланиб қолган, бироқ бу фақат унинг кўриш қобилиятига таъсир қилади – у кўзойнак тақишга мажбур.

"Ўсимтанинг бир қисми ҳали ҳам миямда, чунки бутунлай олиб ташлаш фалажга олиб келиши ва мени ҳаракациз қолдириши мумкин", — дейди Жейми Конолли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!