Mисрда президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди
![Mисрда президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди Mисрда президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди](/photos/news/dvbD4THGuRyeGwn.jpeg)
Mисрда президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари мамлакатнинг барча вилоятларида маҳаллий вақт билан соат 9:00да очилди.
Сайловлар уч кун — 10, 11 ва 12 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Президентлик учун сайловда амалдаги президент Абдел Фаттоҳ ас-Сиси Республика Халқ партияси етакчиси Ҳазем Умар, "Вафд" либерал партияси етакчиси Абдел Санад Ямама ва Миср Социал-демократик партияси раиси Фарид Заҳрон билан рақобат қилади.
Август ойида Миср парламентида энг кўп ўринга эга партия “Мустақбал Ватан” (Ватан келажаги) ас-Сисини янги муддатга номзодини кўрсатиш тарафдори эканини маълум қилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).