2020 йилнинг 11 февралида Миср аҳолиси 100 миллион кишига етгани хабар қилинганди. Октябрь ойига келиб Мисрда аҳоли сони 101 миллион киши етгани ҳақида эълон қилинди. Бу, мисрликлар саккиз ойдан камроқ муддат ичида бир миллион кишига кўпаяганини англатади.
Миллий аҳоли қўмитасининг собиқ мухбири Амр Ҳассаннинг айтишича, аҳоли сонининг ҳаддан зиёд ошиб кетиши Миср ҳукумати учун катта муаммо ҳисобланади. Чунки бу ҳолат табиий ресурсларнинг етишмовчилигига олиб келиши ва мамлакат бюджетига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Ҳассаннинг сўзларига кўра, Миллий аҳоли ва ривожланиш стратегияси ҳисоб-китоблари бўйича Миср аҳолиси 2020 йилга қадар 94 миллион кишига етиши керак эди. Аммо аҳолининг табиий ўсиши бу тахминлардан анча баланд бўлди.
“Агар вазият Миллий аҳоли стратегиясида кўрсатилган даражада ўсганда, Миср аҳолиси 2030 йилгача 110 миллион кишига етган бўларди. Лекин янги тахминларга кўра, ўн йилдан кейин аҳоли сони 119 миллион кишига етади. Бу эса ҳукумат мазкур муаммони ҳал қилиш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириши кераклигини англатади”, — дейди Ҳассан.
Бош Вазир Мустафо Мабдули Миср-Япония қўшма университетининг очилиш маросимида қилган нутқида Миср аҳолисининг ўсишини Германия аҳолиси билан солиштирди. 1995 йилда Мисрда 62 миллион киши яшаган бўлса, ўша пайтда Германияда 83 миллион киши бор эди. Бугун эса Миср аҳолиси 100 миллиондан ошиб кетди. Лекин, Германиядаги одамларнинг сони ўзгаришсиз қолиб, ҳозир ҳам 83 миллион кишини ташкил қилмоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилганини билдирди.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда қайд этилган. Фуқаро Г.Х. нинг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.