Миржалол Қосимов: "Санжар йил голини урди" 

Миржалол Қосимов: "Санжар йил голини урди" 

ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Coca-Cola Суперлига 8-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан (2:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар руҳда ўтди. Чунки ушбу жамоалар мусобақа жадвалида 2-3-ўринларда келаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча, Санжар ростдан ҳам йил голини урди. Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди.

2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, «Қўқон-1912» жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади», — дея Қосимовдан иқтибос келтирмоқда «Championat.asia».

Ушбу ғалабадан кейин олмалиқликларнинг очколари 20 тага етди ва жамоа 2-ўринда бормоқда. Шунингдек, ОКМК жорий мавсумда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!