Мираброр Усмонов реанимацияда! Аҳволи жуда оғир

Мираброр Усмонов реанимацияда! Аҳволи жуда оғир

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига олиб кетилган. Бу маълумотни Дарё га Соғлиқни сақлаш тизимидаги манбалари тасдиқлади.

Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!