Мингта ҳарбий ва юзлаб самолётлар: АҚШ Россияга қарши янги режа тайёрламоқда

Мингта ҳарбий ва юзлаб самолётлар: АҚШ Россияга қарши янги режа тайёрламоқда

Россияни дунёдаги энг катта таҳдидлардан бири деб ҳисоблайдиган Қўшма Штатлар Европада жиддий ҳарбий кучларни Россияни тўхтатишга қаратилган “30-30-30-30” махсус режасини жорий этишга чақирмоқда.

Бугун Брюсселда бўлиб ўтиши кутилаётган НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида бундай таклиф билан Пентагон раиси Жеймс Маттис мурожаат қилиши кутилмоқда, дея хабар берди “Reuters” агентлиги.

Америкаликлар режасига кўра, НАТО ҳар қандай вазиятда ҳамда ҳар қандай вақтда жангга тайёр бўлган 30 та қуруқлик батальонлари, 30 та қирувчи эскадриля ҳамда 30 та кемадан иборат бўлинмага эга бўлиши керак. Таъкидланишича, бу бўлинламаларга жалб қилинган ҳарбийлар сони 600 тадан 1000 тагача бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!