Месси опаси билан бирга янги бизнесга қўл урди

Месси опаси билан бирга янги бизнесга қўл урди

"Барселона" сардори Лионель Месси янги "Leo Messi Management" бизнесига қўл урди.

Футболчи ўз бренди остида кийимлар ишлаб чиқаради. Мессига бу борада таниқли дизайнер Томми Хилфигернинг синглиси Жинни ёрдам беради. У "MGO" компаниясининг директори ҳисобланади. 

Бизнесда, шунингдек, Мессининг опаси Мария Соль ҳам иштирок этади.

Месси ишлаб чиқарадиган кийимлар спорт услубида ва, асосан, эркаклар учун мўлжалланган бўлади. Дастлабки намуналар 2019 йилнинг июлида сотувга чиқади. Либосларни "The Messi Store" онлайн-дўконидан харид қилиш мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!