Месси Неймарни қўллаб-қувватлади

Месси Неймарни қўллаб-қувватлади

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Неймарнинг жароҳатидан хабар топганидан кейин четда турмади.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи хоч боғлами йиртилгани сабабли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди. “Ал-Ҳилол”нинг юлдуз ҳужумчиси Уругвайга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинининг биринчи бўлими охирида алмаштирилишига мажбур бўлди – футболчини замбилда олиб чиқиб кетишди.

Нохуш хабардан кўп ўтмай, Месси ижтимоий тармоқларда Неймар билан тушган суратини илова қилиб, “Сенга куч тилайман” деган пост қолдирди.

Лионель Месси ва Неймар "Барселона" ва "ПСЖ"да жамоадош бўлишган. Ўтган ёзда футболчиларнинг йўллари ажралиб кетди: аргентиналик Париждан Майамига, бразилиялик эса Саудия Арабистонига кўчиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!