Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ажратди

Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ажратди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро ажратди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, хайрия қилинган пуллар Барселонадаги шифохона ва Мессининг ватани Аргентинадаги тиббиёт марказига бўлиб берилади.

Пуллар коронавирусга қарши курашда керак бўладиган тиббиёт анжомлари ва ҳимоя воситалари сотиб олишга сарфланади.

25 март ҳолатига кўра Испанияда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 42 мингдан ошди. 2900 нафардан ортиқ одам вафот этган. Аргентинада эса 387 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд қилинган, қурбонлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!