"Мен ўлдирдим!" Ота иссиқда эгизакларининг фожиали ўлимига сабабчи бўлди

"Мен ўлдирдим!" Ота иссиқда эгизакларининг фожиали ўлимига сабабчи бўлди

Рокленд шаҳрида (Нью-Йорк, АҚШ) бир ёшли эгизаклар фожиали тарзда вафот этди. "New York Post" нашрига кўра, отаси уларни иссиқда 8 соат машинада қолдириб, қулфлаб кетган.

Газеталарнинг хабарига кўра, 39 ёшли Хуан Родригес ўз фарзандларининг ўлимида айбланмоқда. Родригеснинг ўзи эса полицияга ўзи ишлайдиган касалхонага келганида фарзандлари Луна ва Фениксни машинада эканликларини билмаган.

— Мен болаларимни боғчага олиб бордим, деб ўйлагандим. Шунинг учун машинани қулфлаб, ишхонамга бордим... Мен ўз болаларимни ўлдирдим, — дейди ота.

Шанба куни Родригес суд қилинди, у 100 минг доллар эвазига озод этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!