Миллий спорт туримиз курашнинг халқаро майдондаги оммалашувида чет давлатларда ташкил этилаётган миллий федерацияларнинг ўрни беқиёс. Зотан, кураш мусобақаларининг ўтказилиши орқали ўзбекона сўзларнинг хорижий мамлакат спорт майдонларида жаранглаши, халқимизга хос ибораларнинг қўлланилиши азалий қадриятларимизнинг янгича талқинда ривож топаётганини англатади.
Бу, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросининг ёрқин ифодаси бўлмоқда.
Халқаро кураш ассоциацияси хабарига кўра, Мексика кураш федерацияси вакилларининг саъй-ҳаракатлари туфайли кураш мамлакатнинг кўплаб минтақаларидаги спорт клубларида ташкил этилади.
Мексика спорт вазирлиги ва бошқа расмий ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 30 июль куни Мексика пойтахтининг Гондурас секторидаги Лагунилья спорт мажмуасида кураш бўйича очиқ турнир ташкил этилади.
Мексика кураш федерацияси президенти Хуан Хосе Круз Сантилланнинг сўзларига кўра, ушбу турнир Мексикада “кураш” терминологиясининг расмий қўлланилишидаги илк қадам бўлиб тарихга кирмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.