Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ чоп этилди

A A A
Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ чоп этилди

🔎 Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асосларини билиш барча учун муҳим ҳисобланади.

✅ 2022 йил 28-октабрда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган қоида ва нормаларни амалда қўллаш уларни кенг тушунтириш, тарғиб этишни тақозо қилади.

📙 Шу мақсадда 3 жилддан иборат “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ” китоби амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида тайёрланди.

📑 Китоб бандлик соҳаси мутахассислари, турли ташкилотлар раҳбар ва кадрлар билан ишлаш бўлими маъсул ходимлари, ҳуқуқ йўналишидаги бакалавриат, магистратура, техникум талаба ва ўқувчилари ҳамда тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!