Мбаппенинг онаси Пересни Килианга босим ўтказишда айблади

Мбаппенинг онаси Пересни Килианга босим ўтказишда айблади

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг агенти ва онаси Фаиза Ламари «Реал» президенти Флорентино Пересни ўғлига босим ўтказишда айблади.

The Athletic хабарига кўра, Ламари Пересни ўғлига босим ўтказиш ва футболчининг трансферини тезлаштириш учун матбуотга маълумотларни сиздирганликда айбламоқда.

Мбаппе жорий мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг парижликлар клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!