Мбаппе Токио-2022 Олимпиадасида қатнашмайди, чунки...

Мбаппе Токио-2022 Олимпиадасида қатнашмайди, чунки...

ПСЖ клуби Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларига бормаслик қарорига келди.

Le Parisien нашрининг хабар қилишича, 22 ёшли футболчи ўз мамлакати жамоаси билан Токиодаги Олимпиадага боришни орзу қилган. Бироқ ёзги ўйинларнинг сурилгани ва Евро—2020 мусобақаси сабаб юзага келган тиғиз тақвим туфайли бу қароридан воз кечган.

Евро—2020 мусобақаси 2021 йилнинг 11 июнида бошланиб, 11 июлга қадар давом этади. Олимпиада эса 21 июлдан 7 августга қадар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки мусобақа аввалига 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ коронавирус сабаб 2021 йилга қолдирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!