Майя Санду мудофаа тизимлари билан таъминлашни сўради

Майя Санду мудофаа тизимлари билан таъминлашни сўради

Майя Санду Молдовани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашни сўради.

Россиянинг мамлакатни беқарорлаштиришга уринишлари ҳозирча муваффақиятсиз бўлди, деди Майя Санду Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми чоғида матбуотга.

«Биз ҳаво кузатуви ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини талаб қилдик, - деди Майя Санду интервьюда. »Биз Украина устувор эканлигини тушунамиз, лекин нимадир олишга умид қиламиз".

▪️Санду қўшимча қилдики, Молдовага буджетни қўллаб-қувватлаш учун – «аҳолини инфляциядан ҳимоя қилиш учун» камида 600 миллион евро керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!