Масжидул Ҳарамнинг машҳур имоми нафақага чиқди

Масжидул Ҳарамнинг машҳур имоми нафақага чиқди

Чоршанба оқшомида икки Муқаддас масжид раислиги Рамазон олдидан йиллик таровиҳ жадвали эълон қилиниши билан Шайх Сауд Аш Шурайм истеъфога чиққанини тасдиқлаганида бир неча ойлик гаплар аниқлашди.

Январь бошида Inside the Haramain нашри Икки Ҳарамлардан бирининг таниқли имоми истеъфога чиқиши ҳақида хабар берган эди. Февраль ойида мазкур нашр сўз юритилаётган имом Шайх Сауд Аш Шурайм эканлигини ҳам очиқлади.

Унинг эрта нафақага чиқиши сабаблари ошкор этилмаган, Ҳарамайн манбалари бу имомнинг илтимосига кўра бўлганини айтишган.

Шайх Шурайм 1443 йилнинг 12 Рабиул-аввал куни Маккадаги Масжидул-Ҳарам масжидида сўнгги намозини ўқиб, нафақага чиқди. Машҳур қори 32 йил Масжидул-Ҳарамнинг имоми ва хатиби бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!