Масжиди набавийнинг фазилатлари

A A A
Масжиди набавийнинг фазилатлари

Масжиди набавий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари жуда кўп фазилатларга эгалиги билан ажралиб туради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: Биринчи кундан тақвога асосланган масжид туришингга лойиқроқдир [1], деган. Оятда қайси масжид ирода қилингани ҳақида турли қарашлар бор.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: У қайси масжид? деб сўрашди. У зот: Менинг мана шу масжидим [2], дедилар.

Зайд ибн Собит, Ибн Умар, Саъид ибн Мусаййиб, Молик ибн Анас ва бошқалар оятдаги масжид дан Масжиди набавий ирода қилинган деган фикрда бўлишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: У Қубо масжидидир , деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга асос солганлар ва Мадинага кириб келган пайтларида душанбадан жума кунигача унда намоз ўқиганлар. Бу қавл оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги қиссага тўғри келади. Уни имом Бухорий Тарих номли китобида келтирган. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Саломдан келтирилган қуйидаги ривоят ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлайди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақво асосида қурилган масжид Қубо масжидига келганларида: Аллоҳ таоло сизларни покиза кишилар деб мақтади. Бунинг сабабини менга айтмайсизларми? дедилар. Улар: Ё Расулуллоҳ! Тавротда биз ҳақимизда сув билан истинжо қилиш ёзилганини билардик. Ҳозир шунга амал қилмоқдамиз , дедилар.

Имом Термизий ва Абу Довуд Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор ояти Қубо аҳли ҳақида нозил бўлган, деб келтиришган. Ибн Можанинг ривоятида ҳам худди шунга ўхшаш маъно мавжуд. Мазкур ривоятларни қуйидагича жамлаш мумкин: Тақвога асосланган масжид деганда шундай сифатга эга ҳар бир масжид ирода қилинади. Қубо аҳли ҳақида зикр қилинган сўзлар Масжиди набавий аҳлига ҳам тўғри келади .

Масжиди набавийнинг фазилати ҳақидаги баъзи ҳадислар билан танишиб чиқамиз.

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Учта масжиддан бошқасига уловда сафар қилиб борилмайди: Масжиди Ҳаром, менинг бу Масжидим ва Масжидул Ақсо , дедилар. Бу уч масжид учун атайлаб, тайёргарлик кўриб, сафар қилиб борилади. Қолган масжидлар мартаба ва фазилатда баробардир.

Масжиди набавий ва бошқа масжидларга кирганда қуйидаги дуони ўқиб кириш суннатдир. Имом Абу Довуд келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар: Буюк Аллоҳ, Унинг карамли зоти, азалий ҳукмронлиги билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман , дер эдилар .

Имом Бухорий ва Насоий ривоят қилишади: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Масжиди набавийда баланд овозни эшитиб, унинг эгасини чақириб: Кимлардансан? дедилар. У: Сақиф қабиласиданман , деди. У киши: Агар мана шу икки шаҳарнинг биридан бўлганингда адабингни бериб қўяр эдим. Бизнинг масжидимизда овозни кўтарилмайди , деди.

Муҳаммад ибн Маслама: Масжиди набавийда қасддан овозини баланд кўтаришга, азият етказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Уни номуносиб ишлардан пок тутиши лозим , деганлар.

Уламоларнинг барчаси қолган масжидларнинг ҳукми ҳам Масжиди набавийнинг ҳукми билан бир хил эканига иттифоқ қилганлар, чунки ҳамма масжидларда одобга риоя этиш мўмин-мусулмонларнинг бурчидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Менинг бу масжидимдаги битта намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари бошқа масжидларда ўқилган мингта (нафл) намоздан яхшироқдир [3], деганлар.

Макка ва Куфа аҳли, Ато ибн Абу Рабоҳ, Ибн Ваҳб, имом Абу Ҳанифа, имом Шофеъий, имом Аҳмад, моликийлар Ибн Ҳабиб, Суфён Саврий, Ҳаммод, Алқама раҳматуллоҳи алайҳм юқоридаги ҳадисга ва Расули акрам алайҳиссаломнинг Макка ҳақидаги: Аллоҳга қасамки, албатта, сен Аллоҳнинг Аллоҳга энг яхши ерисан. Агар сендан чиқарилмаганимда чиқмаган бўлардим [4], деган ҳадисларига асосан Маккаи мукаррамани Мадинаи мунавварадан афзал дейишган.

Бундан ташқари, имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам: Менинг бу Масжидимда ўқилган битта намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари бошқа масжидларда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаромда ўқилган битта намоз менинг бу Масжидимда ўқилган юзта намоздан афзалдир [5], деганлар. Бу ҳадисда ҳаммаси очиқ-равшан келмоқда. Демак, Масжидул Ҳаромда ўқилган битта намознинг савоби бошқа масжидларда ўқилганидан юз минг марта ортиқроқ. Шуни яхши билиб олиш керакки, бу қазо намозларга тегишли гап эмас. Масалан, бир кишининг зиммасида иккита қазо намози бор. Масжидул Ҳаромда ёки Масжиди набавийда ёхуд Масжидул Ақсода битта намоз ўқиб қўйса, иккитанинг ўрнига ўтмайди. Бу масалада уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Баъзи илмсиз одамлар ҳадиси шарифлар маъносини тўғри англамай, хато тушунчада юрмасинлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларининг ўрни шак-шубҳасиз, ҳеч қандай ихтилофсиз ернинг энг афзал жойидир.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.