Марсело турк клубига ўтиши мумкин

Марсело турк клубига ўтиши мумкин

«Реал»ни тарк этган ҳимоячи Марсело Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Goal хабарига кўра, бразилиялик футболчига «Фенербаҳче» қизиқмоқда. Истанбулликлар унга яқин кунларда шартнома тузиш таклифини юборишмоқчи.

34 ёшли ҳимоячининг ўзи Чемпионлар Лигасида ўйнашни истамоқда ва Туркияга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлашга тайёр. У йилига 6 млн евро маош олмоқчи.

Марселога «Марсель», Қатар ва Бразилия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчи Европада қолишни афзал кўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!