Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг куёвлари нима билан шуғулланади?

Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг куёвлари нима билан шуғулланади?

Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг куёвлари қандай хизмат вазифаларида фаолият кўрсатади? Спутник нашри шу мавзуда махсус мақола эълон қилди.

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг куёвлари оддий ҳаётларини тарк этиб, мансаб пиллапояларидан илдам юқорилай бошлайдилар, деб ёзмоқда нашри.

Бу ерда аскар Акаевнинг тўнғич қизи берметнинг собиқ турмуш ўртоғи Одил Тойғонбоевни эслаш мумкин. Уни қирғиз халқининг куёви деб ҳам номлашади. 2005 йилги революциядан кейин Тойғонбоев бир нечта давлат объектларини ноқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва коррупцияда айбланиб, 20 йилга ҳукм қилинди.

Sputnik Қирғизистон таҳририяти Марказий Осиёнинг амалдаги президентлари куёвлари нима билан шуғулланиши тўғрисида очиқ манбалардан олинган маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон

62 ёшни қаршилаган Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Ҳошимова билан уч фарзандни тарбиялаб, вояга етказишмоқда. Уларнинг ўғли Алишер - ҳозирда мактаб ўқитувчиси. Иккита қизи эса турмушга чиққан.

Президентнинг катта қизи Саида ва унинг турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов ҳақида жуда кам нарса маълум. Бир йил муқаддам оммавий ахборот воситалари унинг президент маъмурияти раҳбарига ўринбосар бўлгани ҳақида ёзган эди.

Отабек Умаров президентнинг иккинчи қизи Шаҳноза Мирзиёева билан турмуш қурган. 2017 йилда у президент қўриқлаш хизмати раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланган. Бундан ташқари, март ойида Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерациясининг раиси бўлди. Шаҳноза Мирзиёева эса мактабгача таълим вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон раҳбарининг беш нафар набираси бор.

Тожикистон

Имомали Раҳмон деярли чорак асрдан буён Тожикистонни бошқармоқда. Унинг хизмат вазифалари жудаям улкан - у нафақат президент, балки тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, миллат етакчиси. Имомали Раҳмоннинг 9 нафар фарзанди бўлиб, шундан 7 нафари қиз.

Катта қизи Феруза Раҳмонга Тожикистон темир йўллари экс-раҳбарининг ўғли Омонулло Хокумов уйланган. Кичик Хокумов ҳақида жуда кам нарса маълум, унинг номи ҳам, қаерда ишлаши ҳам ҳеч қаерда қайд этилмаган.

Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари, 41 ёшли Жамолиддин Нуралиев Раҳмоннинг иккинчи қизи Озода билан турмуш қурган. Шуниси эътиборлики, Озода Тожикистон президенти, яъни отасининг маъмуриятини бошқаради.

Жуфтлик беш нафар фарзандни тарбияламоқда. Нуралиев илгари Миллий банкда, кейин ХВФ ва Жаҳон банкида иқтисодчи бўлиб ишлаган, кейинчалик Молия вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган.

ОАВ маълумотига кўра, президентрнинг учинчи қизи Рухшона Раҳмон Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғининг ўринбосари. У Тожикистоннинг Қишки спорт турлари ассоцияцияси президенти Шамсулло Соҳибов билан турмуш қурган.

Президентнинг бешинчи қизи Парвина собиқ Энергетика ва саноат вазири Шерали Гуловнинг ўғли Ашраф Гуловга турмушга чиққан. Гулов Миллий банкда, кейинроқ Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган, Солиқ қўмитасининг иккита бўлимига раҳбарлик қилган. 2014 йилда Тожикистоннинг Москвадаги элчихонасида консуллик хизмати бошлиғи этиб тайинланган.

Маълум бўлишича, Раҳмоннинг олтинчи қизи Зарина Тожикистоннинг биринчи каналида дикторлик қилган. Ҳозирда Ориенбанк бошқарув кенгаши раиси ўринбосари. Бир неча йил илгари у Алоқа хизмати раҳбарининг ўғли Бек Зуҳуров Сиёвуш билан турмуш қурган.

Бек Зуҳуров Сиёвуш ҳақида шулар маълумки, у бокс билан шуғулланган ва халқаро мусобақаларда иштирок этган. Хусусан, 2015 йилда Совет иттифоқи маршали Георгий Жуков хотирасига бағишланган турнирда бронза медални қўлга киритган.

Раҳмоннинг бошқа иккита қизи ва уларнинг оилавий аҳволига оид маълумотлар йўқ.

Қозоғистон

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жўмард Тўқаевнинг қизи йўқ, фақат бир ўғли бор. Лекин ундан олдинги президент Нурсултон Назарбоевни эслаш мумкин. Чунки истеъфосига қарамай, мамлакатнинг биринчи президенти - элбоши Хавфсизлик кенгаши раҳбари сифатида ҳукуматдаги мавқеини сақлаб турибди.

Унинг уч нафар қизи бор. Катта қизи Дариға 12 йил олдин Роҳат Алиев билан ажрашди. Бир оз вақт ўтиб, собиқ куёв мухолифатчи бўлиб, хорижга чиқиб кетди. 2015 йилда Роҳат Алиев Австрия қамоқхонасида вафот этди.

Бу мамлакатнинг расмийлари суд экспертизаси қотиллик дея хулоса чиқарганига қарамасдан, бу ҳолатни ўз жонига қасд қилиш дея баҳолади. Кейинроқ ўтказилган яна бир тиббий экспертиза натижасида жонига қасд қилиш ҳолати расмийлаштирилди.

52 ёшли Тимур Кулибоев Назарбоевнинг иккинчи қизи Динара билан турмуш қурган. Уларнинг ўғли ҳамда иккита қизи бор. Forbes журнали маълумотларига кўра, жуфтликнинг ҳар бири 3,2 миллиард доллар маблағга эгалик қилади.

Кулибоев кўпдан бери депутат, Самрук-Казина давлат жамғармасининг раҳбари ҳисобланади. Ушбу инвестхолдинг активларида ўнлаб миллиард доллар миқдорида маблағлар мавжуд.

Ҳозирда Қозоғистоннинг KAZENERGY нефт ва газ-энергетика мажмуаси ассоциацияси президенти, Отамакон миллий тадбиркорлар палатаси раиси. 2011 йилдан бери у Газпром нинг директорлар кенгаши аъзоси, мустақил директори, Қозоғстон миллий олимпия қўмитаси раиси ва бокс ва сув спорти федерациясини бошқаради.

Президентнинг учинчи қизи, 39 ёшли Алия уч марта турмушга чиққан. Биринчи марта Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаевнинг ўғли Айдарга турмушга чиққан. Учинчи турмуш ўртоғи - Димаш Досанов. Уларнинг бир ўғли ва қизи бор. Досанов 2016 йилдан буён магистрал қувурлар га эга бўлган КазТрансОйл ОАЖ бош директори. 2017 йилда компаниянинг пул айланмаси юз миллионлаб долларни ташкил этади. Досанов, шунингдек, Қозоғистон Баскетбол федерацияси президенти ҳисобланади.

Қирғизистон

Икки йил илгари сайланган Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбековнинг икки фарзанди бор: ҳали мактабда ўқийдиган ўғли ҳамда қизи Бахтигул.

2016 йилда Бахтигул депутат Алиёрбек Абжалиевнинг ўғли Отабекка турмушга чиқди. У ҳукумат аппаратининг халқаро алоқалар бўлимида эксперт бўлиб ишлайди.

Туркманистон

Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистонни 2006 йилдан буён бошқармоқда, Орқатоғ унвонининг соҳиби. Президентнинг уч қизи ҳамда ўғли бор.

Сардор Бердимуҳаммедов ТИВ тизимида бўлим бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлайди. Экспертларнинг фикрича, Сардор Туркманистон президентлигига ворис сифатида тайёрланмоқда. Орқатоғнинг бошқа фарзандлари ҳақида маълумотлар жуда кам. бир неча йил олдин унинг катта қизи Гулжаҳон Лондонда турмуш ўртоғи Иласгелди омонов билан бирга яшаши маълум қилинган эди.
https://uz.sputniknews.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!