"Манчестер Юнайтед" янги 100 минглик стадионида бокс кечалари ташкил қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" янги 100 минглик стадионида бокс кечалари ташкил қилмоқчи

Daily Mail нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" "Уэмбли" билан катта бокс кечалари учун рақобатлашмоқчи.

Ўтган шанба уни "Уэмбли"га келган 96 минг мухлис Дэниэл Дюбуа Энтони Жошуани қандай нокаут қилганини томоша қилишди.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари 100 минг томошабинга мўлжаллаб қуриладиган янги стадион ўз бағрига 110 минг одамни сиғдира олишига ва Манчестерни Буюк Британияда энг катта бокс кечалари марказига айланишига ишонишмоқда.

Oxford Economics таҳлилига кўра, янги 2 миллиард фунт эвазига бунёд этиладиган стадион Буюк Британия иқтисодиётига 7,3 миллиард фунт фойда келтиради. Бундан ташқари 92 минг янги иш ўрни ва йилига 1,8 миллион туристлар оқими кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!