"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим "Реал"нинг икки асосий футболчисининг трансферларига қизиқмоқда.
Бу ҳақда El Gol Digital нашри хабар берди.
Португалиялик мураббий Мадрид клубининг энг истиқболли иқтидорларидан Эдуардо Камавинга ва Родриго Гоэсни ўз жамоасида истамоқда. "Реал Мадрид" "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларидан жиддий хавотирда. Ахир бу футболчиларнинг кетиши "Лос-Бланкос"нинг спорт тузилмаси учун жиддий зарба бўлади.
Испан клуби раҳбарияти айни дамда ҳар икки футболчининг клубга бўлган садоқатини кучайтириш учун чора-тадбирлар ва уларнинг шартномаларини яхшилаш имкониятларини баҳоламоқда. Аввалги вазиятларда "Лос Бланкос" президенти Флорентино Перес жамоанинг ёш ядросини ҳимоя қилишга тайёрлигини кўрсатган ва бу, айниқса, катта салоҳиятга эга футболчилар ҳақида гап кетганда, бундан мустасно бўлмайди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Ирландиялик журналист Чей Боузнинг айтишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.