Маъмурий судларнинг фаолияти янада кенгайтирилмоқда

A A A
Маъмурий судларнинг фаолияти янада кенгайтирилмоқда

Мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш ва мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд идораларига нисбатан ишончи ошишига, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2023 йилнинг 26 апрелида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан давлат органларининг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судлар ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар киритилди. Жумладан, маъмурий суд ишларини юритишда янги принцип – “Суднинг фаол иштироки” тамойили асосида иш юритиш жорий этилди. Бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан қўшимча далилларни йиғиш, ишда иштирок этувчи шахсларга эса ишнинг ҳақиқий ҳолатини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиш шартлиги белгилаб берилди.

Таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилган қонун билан яна бир муҳим ўзгартиш – суд тизимига “ягона дарча” тамойили жорий этилди. Бундан буён иш фуқаролик, иқтисодий ёхуд маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, аризалар “ягона дарча” асосида қабул қилинади. Хусусан, маъмурий суд фаолияти юзасидан тушунтириш берилса, эндиликда маъмурий судга мурожаат қилган мурожаатчининг аризаси (шикояти) мазкур судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш тартиби бекор қилинди. Янги тартибга кўра, ариза (шикоят) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда, маъмурий судга тақдим этилганлиги аниқланса, 5 кун ичида “ариза (шикоят) тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисида” ажрим чиқариб, иш материалларини тегишли судга юбориши белгиланди.

Қонунда тарафлар ўртасида низога барҳам бериш мақсадида келишув битими тузиш тўғрисида янги норма белгиланди.

Эндиликда тарафларга уларнинг ихтиёрий розилиги асосида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ярашувга эришиш механизми, келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилди. Келишув битимининг асосий вазифаси муайян маъмурий ишлар бўйича тарафларнинг позициясини яқинлаштириш, низони ҳал этиш шартларини тартибга солиш учун қўшимча имкониятларни аниқлаб, ўз манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ўзаро музокаралар орқали ярашув натижаларига эришишда имконият беришдан иборат. “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида” ги кодексга келишув битимини тузишнинг процессуал тартибини белгиловчи янги, яъни 151-боб киритилди. Унга кўра, тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида, шу жумладан, суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида ҳам низони келишув битимини тузган ҳолда ҳал этишлари мумкин. Бунда тарафларнинг келишуви фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат), яъни маъмурий органнинг қонунчилик доирасида йўл қўйилган чоралардан бирининг қонунийлигига ва мақсадга мувофиқлигига ўзи баҳо бериши асосида ўз ихтиёрига кўра қўллаш ёки тегишли чорани қўллашдан воз кечиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда йўл қўйилади. Судлар томонидан келишув битимини вакил орқали тузишга, хусусан, ишончномада келишув битими тузиш ваколати назарда тутилган тақдирда ҳам, Кодекснинг 62-моддаси биринчи қисмига кўра, вакиллар томонидан келишув битими тузилишига ҳамда бундай келишув битимлари судлар томонидан тасдиқланишига йўл қўйилмайди.

Шу жумладан, фуқаронинг, юридик шахснинг ҳамда жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб, ариза тақдим этган прокурор келишув битими тузиш ваколатига эга эмас. Келишув битими суд мажлисида тарафлар иштирокида кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда суд томонидан келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқарилади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро этилмаган тақдирда, тегишли мансабдор шахсларга Кодекснинг 122-моддасида белгиланган тартибда жарима солинади. Бу билан суд ҳужжатлари мансабдор шахслар томонидан ўз вақтида ва оғишмасдан бажарилишига эришилади.

Ушбу қонунга мувофиқ, Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишдан иборат. Бу вазифани бажаришда суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан маъмурий судларга тааллуқли ишлар тоифаси кенгайтирилди. Бу билан эса фуқаролар ва тадбиркорларга енгиллик яратилди.

Мазкур қонунга мувофиқ, маъмурий судларнинг судловига янги тоифада ҳал этиладиган бир қатор қуйидаги ишлар киритилди:

– иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси чиқарган қарор устидан низолашишга оид ишлар;

– маъмурий органлар томонидан ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан берилган ариза ва шикоятлар (қарздорлик ундируви сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати деганда, маъмурий органлар, жумладан, солиқ органлари томонидан Солиқ кодексининг 90-моддаси, божхона органлари томонидан Божхона кодексининг 351-моддасида назарда тутилган тартибда қўйиладиган инкассо топшириқномалари тушунилади);

– аризачининг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бирга, маъмурий органдан ёки мансабдор шахсдан ўзига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги талабни кўриб чиқиш.

Бундай ҳолларда, зарар миқдорини исботлаш мажбурияти аризачининг зиммасига юклатилади. Аризачи зарарни қоплаш билан боғлиқ ариза (шикоят) ни судга тақдим этишда “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 2-иловасига мувофиқ, талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлаши ҳамда аризада маъмурий органдан ундирилиши сўралган зарар суммасини кўрсатиши керак. Аризада (шикоятда) қопланиши сўралаётган зарарнинг миқдори кўрсатилмаган тақдирда, БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида давлат божи тўланган бўлса, ариза (шикоят) қайтарилмай, суднинг иш юритувига қабул қилиниши ҳамда ишни кўриш жараёнида аризачи зарар миқдорига аниқлик киритиш чораларини кўриши белгиланди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам, маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги талаб фуқаролик суди судловига тааллуқли бўлиб, Фуқаролик кодексининг 1021-1022-моддалари талаби асосида ҳал қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, суд тизимини ислоҳ қилиш мақсадида қабул қилинаётган ҳар қандай янги қонун ҳужжати фуқаролар ва тадбиркорларнинг нафақат одил судловга эришиш кафолати сифатида, балки суд қарорлари сўзсиз ижро этилиши ва суд фаолиятининг халқаро талаблар доирасида такомиллаштирилишига хизмат қилаётгани амалда намоён бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.