Мактабларда Касбий таълим устаси лавозими жорий этилди

Мактабларда Касбий таълим устаси лавозими жорий этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 06.08.2024-йилдаги 244-сонли буйруғи билан умумтаълим муассасалари ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига қўшимча киритилди.

Унга кўра ўқувчиларга касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйиладиган мактабларда Касбий таълим устаси лавозими 1,0 штат бирликдан киритилади.

Бунда, ўқувчиларга касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйиладиган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!