Мактаб таълими тизими: муаммолар ва истиқболлар

A A A
Мактаб таълими тизими: муаммолар ва истиқболлар

Халқ таълими Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир. Айнан мактаб таълимининг сифати ва қулайлиги давлатнинг ривожланиш истиқболларини акс эттириб, юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади. Таълим учун маблағларни тежаш мумкин эмас, деган фикрга қўшилмасдан бошқа иложимиз йўқ. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги бежизга таъкидланган эмас. Абдулла Авлоний айтганидек «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат,ё саодат – ё фалокат масаласидир».

Халқ таълимининг бугунги ҳолати

Бугунги кунда Ўзбекистонда 10130 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 2730 таси шаҳарларда, 7408 таси эса қишлоқларда фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда мактабларда 6246491 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Халқ таълими тизимида бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари инобатга олинган. Маълумки Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат саналади. Шунинг учун мактабларда таълим еттита тилда олиб борилади. Хусусан, ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар билан бир қаторда (8227 та мактаб) 245 та қорақалпоқ тилида, 143 та қозоқ тилида 92 та тожик тилида, 88 та рус тилида, 23 та туркман тилида, шунингдек, 21 та қирғиз тилида таълим берадиган мактаблар мавжуд.

Мактабларда жами 502867 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатиб, шундан 343961 нафарини аёллар, қолган 158726 нафарини эркаклар ташкил этади.

Мактаб ўқитувчиларининг 26929 нафари олий тоифага, 74703 нафари биринчи тоифага, 118478 нафари иккинчи тоифага эга бўлиб, 282577 нафар ўқитувчилар тегишли тоифаларга эга эмас.

Маълумки, мамлакатимиздан иқтидорли болаларни аниқлаш, ўқитиш ва тарбиялаш, уларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий бой ва интеллектуал ривожланган авлодни шакллантириш мақсадида 2019 йили хорижий таълим ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ таълим жараёни инглиз тилида олиб борувчи Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган, бу эса таълим сифатининг илғор андозалари қўлланилаётганидан далолат бермоқда.

Мактаб таълими, ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хорижий тилларни чуқур ўрганиш имкониятларини яратиш соҳасида муҳим воқеалардан бири бу ижодий ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ташкил этилиши бўлди.

Сўнгги беш йил давомида халқ таълими тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Хусусан, “Таълим тўғрисида” Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Мактаб таълимини ривожлантириш соҳасида бевосита 17 та ҳужжат, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та ҳужжати қабул қилинди.

Умуман таълим соҳасида мавжуд ютуқларга қарамасдан халқ таълимида бир қатор муаммолар мавжуд. Айниқса, ҳозирги ахборот асрида деярли мунтазам равишда ижтимоий тармоқларда мактаблардаги таълим муаммолари ҳақида хабарлар ёки материалларни учратиш мумкин. Улар орасида вақтинчалик тусга эга (масофавий таълимга ўтиш, қонунчиликдаги ўзгаришлар) ҳамда тизимли (жамиятда ўқитувчиларга муносабат, ижтимоий-иқтисодий муаммолар) муаммолар мавжуд. Мисол учун, https://www.uzedu.uz/uz/tankidlarga-munosabat-2021 ҳаволаси орқали Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимидаги танқидлар ва уларга халқ таълими вазирлигининг жавоблари билан танишиш мумкин. Вазирлик томонидан қуйилган бундай қадам жуда муҳим, аммо амалга оширилаётган мулоқат таълим сифатининг пасайишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни йўқ қилишга қаратилган бўлиши бундан ҳам муҳимдир.

Таълимдаги муаммолар давлатнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Давлатимиз раҳбари даражасида мактаб таълими соҳасидаги муаммолар ва долзарб масалалар қайд этилди, қатор таклифлар илгари сурилди. Албатта, бундай ғамхўрлик мактаб таълимининг устуворлигидан далолат беради. Бироқ, мактаб таълими муаммолари тизимли ва мустақил тарзда ҳал қилиниши керак. Муаммолар четдан туриб ҳал қилинади, деб уйлаш хатодир, шунинг учун халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатида иштирок этадиган барча давлат органларидан ташаббускорлик талаб этилади.

Таълимнинг асосий муаммолари ва унинг сифати тушиб кетишининг сабаблари

1. Ўқитувчилар ва жамоатчилик ўртасидаги муносабатлардаги муаммолар. Ҳеч кимга сир эмаски, яқин вақтгача ўқитувчилар фаолиятида дарсларни юқори сифатда ўтказишга ва педагогик фаолият билан шуғулланишга тўсқинлик қиладиган бир қатор объектив муаммолар мавжуд бўлган. Пахта теримига ва бошқа тадбирларга оммавий жалб қилиш, турли ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ бюрократик тўсиқлар охир-оқибат ўқитувчиларни таълимга алоқаси бўлмаган турли иккинчи даражали вазифаларни бажарувчи оддий ижрочиларга айлантирди. Раҳбарият томонидан халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли бу муаммоларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, ҳозиргача эришилган натижалардан кўнгил тўлмайди. Афсуски, айрим амалдорларнинг ўқитувчиларга нисбатан ҳурматсизлик муносабати ҳамон давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчилари билан бўлган воқеа акс этган видео Интернетнинг миллий сегменти фойдаланувчилари орасида жуда салбий таассуротларга сабаб бўлди. Видеода директор ва ўқитувчилар таълим сифати ҳамда битирувчиларни университетларга қабул қилиш кўрсаткичлари пастлиги учун ота-оналаридан узр сўрашга мажбурланганлиги акс эттирилган. Ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини бундай камситиш мактабда носоғлом муҳитни яратади. Оқибатда ўқитувчилар барча муаммолар ва муваффақиятсизликлар учун маломат қилинади, бу эса адолатдан эмас. Бундай муносабат ёшларнинг ўқитувчилик касбига бўлган қизиқишини ошириши даргумон. Шунинг учун ўқитувчиларга нисбатан ҳурматсизлик ва қўполлик “вақт бомбаси” каби тараққиётни орқага суриб, унинг оқибатлари давлатнинг келажакдаги ривожланишида акс этади.

Жамият ва ўқитувчилар ўртасидаги муносабатлардаги кейинги муаммо – бу ота-оналарнинг ўқитувчиларга нисбатан муносабати. Бугун ота-оналар барча қийинчиликларда ўқитувчиларнинг ўзларини айблашга, нотўғри бўлса ҳам болаларини ҳимоя қилишга кўпроқ мойиллиги кузатилмоқда. Мисол учун, ўтган йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги мактабларнинг бирида уй вазифасини бажармаганлиги боис танбеҳ бергани сабаб ўқитувчини устозидан гап эшитган ўқувчининг бувиси турли ҳақоратли сўзлар билан беҳурмат қилиб, унинг юзига тарсаки тортгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай ҳолатлар ўқитувчиларга ишончсизлик муҳитини юзага келтириб, ўқувчиларнинг ҳаддан ташқари “эркалаб кетишига” сабаб бўлади. Баъзан ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг ножўя ҳаракатларида ўқитувчиларни айблаш ҳам кузатилмоқда. Масалан, ўтган йилнинг февраль ойида Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқувчининг дўппосланиши билан боғлиқ воқеа тасвирланган видео тарқатилган еди. Мутасаддилар томонидан воқеа синчиклаб ўрганилганидан сўнг, ўқитувчининг дарс беришига ўқувчининг айнан ўзи тўсқинлик қилганлиги ва уни ҳар томонлама масхара қилганлиги маълум бўлган.

Албатта, баъзи ўқитувчилар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилиши ҳолатлари ҳам мавжуд. Руҳий мувозанатнинг ёки педагогик маҳоратнинг етарли эмаслиги туфайли ўқувчилар шаънини ҳақоратлаш ёки камситиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Мисол учун, шу йилнинг февраль ойида Наманганда уйда дафтарларини унутган биринчи синф ўқувчилари доскага чиқиб, бутун бир дарс давомида оёқда туришга мажбур бўлдилар. Бундан ташқари, ўқитувчи бошқа ўқувчиларни уларга нисбатан “уят” сўзини бақириб айтишга мажбур қилган. Биринчи синф ўқувчилари учун бундай ўқитиш усули ўзини оқлайди, деб аташ қийин ва бу кутилган самарани бериши даргумон. Педагогика ҳар доим тарбияланувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиши керак, акс ҳолда ўқитиш самарадорлиги паст бўлади.

Умуман олганда, Интернетда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи материалларнинг тарқатилиши ахборот хавфсизлигига таҳдиддир. Шу муносабат билан жамиятнинг ахборот муҳитида ўқитувчиларга нисбатан муносиб ҳурмат ва эҳтиром маданиятини шакллантириш чораларини кўриш зарур. Болалар боғчаси ва оиладан бошлаб болаларни устозларга ҳурмат руҳида тарбиялаш лозим.

2. Мактаб ўқитувчиси касбининг обрўси унчалик юқори эмаслиги. Афсуски, мактаб ўқитувчиси талаб юқори бўлган касблардан бири эмас. Биринчидан, бу ўқитувчиларнинг иш ҳақи билан боғлиқ. Масалан, олий тоифали ўқитувчининг тариф ставкаси миқдори 2.881.828 сўмни, тоифасиз, аммо олий маълумотли ўқитувчиларники эса – 1.954.033 сўмни ташкил этади, бу бозор иқтисодиётида олий таълим муассасаларини битирганлар учун жуда кам ҳисобланади. Шунинг учун, баъзида бошқа юқори маошли иш топа олмаган битирувчилар ўқитувчи бўлишга қарор қиладилар.

Хорижий мамлакатларда ўқитувчилар учун муносиб маош тўлашга катта эътибор қаратилган. Масалан, Швейцарияда ўқитувчиларнинг маоши ойига 6240 долларгача, Германияда5500 еврогача, Японияда3900 долларгача, АҚШда3900 долларгачини ташкил этади.

Иш ҳақининг пастлиги ўқитувчиларни янги даромад манбаларини излашга ундайди. Баъзида ўқитувчилар қўшимча иш қидиришлари керак. Айрим ўқитувчилар дарс соатлари сонини кўпайтиришга ҳаракат қилишади, бу ўқитиш сифатини пасайтиради ва бир вақтнинг ўзида бошқа ўқитувчиларни иш вақтидан маҳрум қилиши мумкин. Кимдир 1,5 ставкада ва бошқаси эса ярим ставкада ишлаётган вазият вужудга келиши мумкин.

Бугунги кунда мактабларда кадрлар етишмаслиги ҳолатлари мавжуд. Аҳолининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 270 та мактабга эҳтиёж бор, бу ҳам ўқитувчи кадрларнинг тайёрлашни талаб қилади. Шу мақсадда давлат мактаблар учун тегишли кадрлар – ўқитувчилар тайёрлаш чораларини кўрмоқда. 2021/2022 ўқув йилида фақат кундузги таълим шаклига педагогик мутахассисликлар бўйича 26115 нафар бакалаврларни тайёрлаш назарда тутилган бўлиб, бу кундузги таълим шакли учун ажратилган жами ўринларнинг 23 % ни ташкил этади. Ушбу квоталарнинг 40 % га яқини давлат гранти асосидаги ўринлардир. Шунга қарамай, мактаб таълим жараёнини бошқариш тизимининг маълумотларига кўра (https://xt.uzedu.uz/) 2022 йил февраль ойи охирида бошланғич синф ўқитувчилари (248), рус тили (414) математика (407), информатика ва ахборот технологиялари (400), инглиз тили (322), мусиқа (270), физика (263), география (197), биология (195), иқтисодий билим асослари (193), тарих (190), кимё (188) каби фанлар бўйича ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд. Мазкур даврга келиб мактаб ўқитувчилари лавозими учун барча бўш иш ўринлари сони 4393 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич шуни кўрсатадики, бўш иш ўринларини фақат педагогика йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига кириш квоталарини ошириш орқали тўлдиришнинг иложи йўқ. Шунинг учун бу тизим ўқишни тугатгандан сўнг мактабларда муайян муддат (масалан, 5 йил) узлуксиз ишлаш мажбуриятини олиш шарти билан қайта кўриб чиқилиши лозим.

Ўқитувчилик касбининг жозибадорлигини ошириш чораларини кўриш зарур. Бунда ўқитувчиларга турли имтиёзлар берилиши мақсадга мувофиқ. Бу амалиёт бир қатор ривожланган хорижий давлатларда ўзини оқламоқда. Масалан, Германияда мактаб ўқитувчиси касби энг юқори ҳақ тўланадиган касблардан биридир (ойига ўртача 3000 дан 5500 еврогача), шу билан бирга улар учун солиқлар камайтирилган бўлиб, арзон хусусий тиббий суғурта тақдим этилади. Канадада мактаб ўқитувчилари учун юқори иш ҳақи билан бирга, турли ижтимоий пакетлар ва суғурта тақдим этилади. Жанубий Кореяда иш ҳақини босқичма-босқич ошириш (ҳар уч йил иш стажи учун иш ҳақига 8 % устама қўшилади), уй-жой сотиб олиш ёки ижарага беришда имтиёзлар ажратиш тизими мавжуд. Финляндияда давлат томонидан ўқитувчиларнинг иш ҳақи муносиб бўлиши ҳамда имтиёзлар берилиши ва субсидия бериш орқали харажатларнинг бир қисмининг қопланиши таъминланади.

Ўқитувчи мақомини кўтариш аниқ ҳуқуқий асосга эга бўлиши керак. “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги Қонун 2019 йил январь ойида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида муҳокама қилинди (Қонун лойиҳаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган), кейинчалик 2020 йил ноябрь-декабрь ойларида “Педагогик ходимларнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни муҳокамага қўйилди (Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган). Бироқ, бу қонун лойиҳаси ҳозиргача қабул қилингани йўқ. Айнан ушбу ҳужжатда ўқитувчилар мақомини ошириш, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш учун шароитлар яратилиши лозим.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1975-моддаси қоидалари қайта кўриб чиқилиши лозим. Ҳозир ушбу моддада ўқитувчининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўқитувчининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун жавобгарликни назарда тутади. Бироқ, ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар, уларни ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолиятга жалб этиш учун мазкур модда бўйича жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Шу сабабли ўқитувчи шахсининг дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир.

3. Мактабларнинг моддий-техник таъминот билан боғлиқ муаммолар. Замонавий мактаб талабалар ва ўқитувчилар ўртасидаги муносабатлар учун қулай платформа саналади. Бу қулайлик мактабнинг замонавий технологиялар (смарт-доскалар, компьютер жиҳозлари) билан таъминланишини талаб қилади. Буларсиз мактаб таълими замонавий воқеликдан орқада қолади, бу эса таълим сифатига таъсир кўрсатади. Шунинг учун, лозим даражадаги моддий-техник таъминот таълим жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Моддий-техник таъминот билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 28 январь куни бўлиб ўтган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида алоҳида кўрсатиб ўтилди. Бугунги кунда 1695 та мактаб капитал таъмирга муҳтож, бу барча умумтаълим мактабларининг 16,7 % ни ташкил этади. Пахсадан қурилган 179 мактаб фаолият юритмоқда. 3 мингдан ортиқ мактабларда қўшимча ўқув хоналарига эҳтиёж мавжуд. 2 мингдан ортиқ мактабда спорт заллар йўқ.

Моддий-техник муаммолар мактабларни рақамлаштириш жараёнини янада секинлаштиради. Мактаб тизимида ҳали ҳам 200 дан ортиқ турдаги ҳисоботлар мавжуд бўлиб, одатда улар қоғоз шаклида тузилади. Ўқитувчи касбининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бундай оворагарчилик ўқитувчиларга таълим методикасини такомиллаштиришга ва дарсларга пухта тайёргарлик кўришга имкон бермайди.

Бундай шароитда қандай сифат ҳақида гапириш мумкин? Ҳеч шубҳасиз, зарур шарт-шароитларни яратмасдан, ўқитувчилардан ижобий натижаларни талаб қилиш адолатдан эмас.

Баъзида ўқитувчилар моддий-техник муаммолар учун “жавоб беришлари”га тўғри келмоқда. Масалан, жорий йилнинг январь ойида Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” танловининг иккита босқичида ғолиб бўлганлиги учун унга соврин сифатида ўқитувчига тегишли бўлган эски ноутбук совға қилинди. Худди шундай, Наманган вилоятининг Норин туманидаги мактаб ўқувчисининг совғаси – ноутбукнинг ўқитувчилар томонидан олиб қўйилиши норозилик ва тушунмовчиликка сабаб бўлди.

4. Мактабдаги ўқув дастурлари муаммолари. Таълим жараёнини замонавий талабларга жавоб бермайдиган эскирган ўқув дастурлари асосида ташкил этиш яна бир муаммолардан бири саналади. Ўқув адабиётларидаги матн тушуниш учун “мураккаблиги” ва ўқитишнинг асосан назарий жиҳатдан йўналтирилганлиги ўқувчиларда танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга имкон бермайди, ўқитувчиларнинг ижодий ёндашувини чеклайди. Баъзи ҳолларда, тизимлилик етишмайди ва шунинг учун бошланғич синфларда олинган билимлар юқори синфларда тўлдирилмайди.

Шу ўринда Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда 790 та ихтисослаштирилган мактабларда аниқ фанлар ва хорижий тиллар илғор хорижий тажриба асосида чуқур ўрганилмоқда. Президент ва ижодий мактабларда таълимга ёндашув иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва тарбиялашга, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароит яратишга қаратилган. Мазкур мактаблар ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштириш усулларидан фойдаланадилар. Шунинг учун кўпгина ота-оналар фарзандларини ушбу мактабларда таълим олишини афзал кўришади. Бизнинг фикримизча, ушбу мактабларнинг ютуқлари 2025 йилда миллий ўқув дастурига ўтиш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирларни амалга оширишда ҳисобга олиниши керак.

Таълим жараёни ва педагогик маҳоратни такомиллаштиришда А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш ва фаоллаштириш лозим. Айнан ушбу институт мазкур соҳадаги ташаббусларнинг етакчисига айланиши, педагогик компетенцияларни такомиллаштириш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориши, мактабларда ўқув жараёни мониторингини олиб бориши ва компетенцияларга асосланган ёндашув асосида таълим муаммоларига ечимларни таклиф қилиши керак.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ таълими сифатини ошириш қуйидаги чоралар билан биргаликда амалга оширилиши лозим:

- жамиятда ўқитувчиларга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматига тажовузларнинг олдини олиш;

- таълим сифатини ошириш ва ижодий ёндашувни қўллашга қаратилган Миллий ўқув дастурига ўтиш;

- Республикадаги барча мактабларда Президент, ижодий ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ўқув жараёнини ташкил этишда қўлланилаётган илғор тажрибадан фойдаланиш;

- “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш, ўқитувчиларни асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишга ва турли фаолиятга мажбурий жалб қилиш учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

- муносиб иш ҳақи, ижтимоий имтиёзлар ва преференциялар билан таъминлаш орқали ўқитувчининг имиджини босқичма-босқич ошириш;

- барча умумтаълим мактабларини, айниқса, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги мактабларни рақамлаштириш ва лозим даражада моддий-техник жиҳозланишини таъминлаш.

Абдулазиз Расулев,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директорининг ўринбосари,

юридик фанлар доктори, профессор

Шохжахон Хўжаев,

Тошкент давлат юридик университети

“Интеллектуал мулк ҳуқуқи” кафедрасининг мудири,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

"Шайтон трусик": Инстаграмда ички кийимларини беҳаё реклама қилдирган тадбиркорнинг иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Саудия Арабистони кўчаларида пайдо бўлган ғалати плакатлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Бу ер Роналду Арабистони эмас"

Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.

Илон Маск Россия дронларига Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини чеклади — The Insider

SpaceX раҳбари Илон Маск компания “Россия томонидан Starlink'нинг рухсатсиз қўлланилишини тўхтатиш” учун чоралар кўрганини маълум қилди.

“Уч дара” — дунёдаги энг катта қувватга эга тўғон

Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.

Россия АҚШ таклифини рад этди

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Англия Премьер-лигасининг 24-тур учрашувлари давом эттирилди.

Си Жинпин Хитой Халқ Озодлик Армияси устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди

Нашр маълумотларига кўра, Хитой етакчиси сўнгги уч йил ичида олти юқори мартабали генералдан бештасини лавозимидан четлаштирган.

Роналду Саудиядан кетса, араблар лига учун янги асосий юлдузни олиб келади

Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Starlinkнинг ўчирилиши фронтдаги вазиятни ўзгартирди

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Қўшма Кучлар Гуруҳи матбуот хизмати хабар берди.

Италия бош вазири Олимпиада очилиш маросимида ухлаб қолди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Испанияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими вақтида ухлаб қолди.

Қозоғистонда автомобиль муз остида ғарқ бўлди

Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Макрон дунёдаги “энг нафратланган лидер” деб топилди

Франция президенти Эммануэл Макрон паст рейтинглари сабабли дунёдаги энг нафратланган раҳбар деб аталди.

Польша ҳаво кучлари Россиянинг Украинадаги фаолияти туфайли самолётларни ҳавога кўтарди

Хабарда айтилишича, бу ҳақда Польша ҳаво кучлари операцион қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда хабар берган.

Навоийда 50 нафарга яқин қиморбоз ушланди

Бу ҳақда Навоий вилоятт ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов маълум қилмоқда.

Ҳиндистонда кондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

Исломободда шиалар масжидидаги худкушлик ҳужумида камида 20 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда полиция манбаси маълум қилди.

Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий мукофоти топширилди

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

“Навоийазот” мансабдори экологияни ифлослантирганлиги учун жаримага тортилди

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида текширув ўтказилган.

Нигериянинг ғарбидаги ҳужумда камида 162 киши ҳалок бўлди — янгиланди

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Россия Украина энергетика инфратузилмасига йирик ҳужум уюштирди

Россия “бир ҳафталик танаффус” деб аталган даврдан сўнг Украина энергетика объектларига кенг кўламли ракета ва дрон зарбаларини йўллади.

Даркнетда нималар тарқалди?

Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқда

Самарқандда велосипедчи кетма-кет икки автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, дастлаб велосипедчини юк машинаси уриб юборган ва зарба оқибатида у йўлга йиқилган.

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси.

Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Қайд этилишича, ёнғиндан кейин вайроналар остидан 2023-йил май ойида туғилган қизнинг жасади топилган.

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

The Times of Israel маълумотига кўра, ташкилот ходимлари февраль ойи охиригача Ғазони тарк этиши керак.

Сербия президенти: Эронга 48 соат ичида зарба берилиши мумкин

Сербия президенти Александр Вучич яқин 48 соат ичида Эронга зарба берилиши эҳтимолини истисно қилмади.

Кубада ёқилғи танқислиги кучаймоқда — The Guardian

Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Сўнгги икки кун ичида Покистон хавфсизлик кучлари Белужистон вилоятида ўтказилган контртеррористик амалиётлар давомида тақиқланган «Белужистон озодлик армияси» (BLA) билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди.

Тошкент шаҳридаги “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлмоқда

Ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.