«Мактаб бозори»даги хиргойи: Нархи қанча инсофни, айтинг...

A A A
«Мактаб бозори»даги хиргойи: Нархи қанча инсофни, айтинг...

Улуғлар ҳайратда, тириклар мудроқ

Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, ҳазрат Алишер Навоий – бу уч улуғ зотни нима ёки қандай омиллар боғлаб туради? Некбин дўстларимиз дарров хотирни титкилаб, уларнинг эл-юрт, Ватан манфаатлари йўлидаги беқиёс хизматлари, бебаҳо илмий-адабий меросини қиёслашни бошлаб юбордилар, эҳтимол. Кошки эди, гап фақат шундан иборат эса-ю, қуйида иншо этмоққа тараддудланаётганимиз – кўз ўнгимизда юз бераётган жаҳолат, маҳдудлик воқеъ бўлмаса эди…

Хуллас, сиз минг ўйланманг, бари бефойда – биз айтмоқчи бўлган омилларни топа олмайсиз. Гап шундаки, тафаккур дарғалари, жаҳон тан олган илм-фан ва маданият арбоблари бўлмиш бу уч зотни шу кунларда чаққон сотилаётган дафтар ва унга иншо этилмиш маълумотлар боғлаб туради. Тасаввур қилинг, оддий дафтар. Қўлга оласиз, у ёқ-бу ёғига қарайсиз. Шунда…

Суратда Абу Райҳон Беруний, исму шариф ёзиладиган ўринда Абу Али Ибн Сино, таваллуд ва вафот этган сана ёзиладиган жойда Ҳазрат Навоийнинг умр ҳисоби  – 1441-1501...

Бу ҳолатга маданиятли тил билан изоҳ, шарҳ ёзиб бўлмайди!

Қадриятлар бозорга солинса…

Айни кунлар, мактаб бозорлари – «сезон» авжида. Садағанг кетай, ота-оналар ҳам арзонлаштирилган бундай савдо расталарини оралаб, энг аввало, фарзанди аржуманди учун қоғоз-қалам, дафтар-китоб харид қилишга шошади. Расталарда ҳар дафтарлар борки, уни кўрган оталар ва болалар гоҳо зиддиятга ҳам бориб қолади. Болакай замонавий медиамаҳсулотлар «қаҳрамонлари» («Зорро», «Ўргимчак одам», «Миша» лақабли айиқ ва ҳ.к.) тасвири бўлган дафтарларга ошиқса, ота эса жиддият билан давлат рамзлари, мўътабар даргоҳлар, улуғ зотлар сурати акс этган ўқув қуролларига мойилдек.

Бу ҳолатда икки тараф ҳам ўзича ҳақ, – вазият бандаси. Аммо, қонун ва ҳаёт ҳақиқати шуки, бозорга солинган бу маҳсулотлар аслида ҳар жиҳатдан талабга жавоб бермайди. Биз буни контрафакт, яъни, истеъмол маданияти ва белгиланган ҳуқуқий меъёрларга тўғри келмайдиган маҳсулот, деймиз. 

Хўш, чаққон «тадбиркор»ларимиз ишлаб чиқарган маҳсулотларининг сифати, зарари, умуман, бу иш ноқонуний эканлигини биладиларми? Шуниси аёнки, маҳсулот сифати, унинг болалар соғлиғи ва маънавиятига таъсири уларни мутлақо қизиқтирмайди. Улар «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Давлат рамзлари тўғрисида»ги Қонунларни сурбетларча бузиб келаётгани кимнидир қизиқтираяптими?..

Бу каби ҳолатларни ўрганиш мақсадида Зангиота туманида жойлашган «Илм Шуъласи» масъулияти чекланган жамиятининг савдо расталарида ўрганиш ўтказилди. Халқ тилида «Солнечный» номи билан танилган ушбу мактаб бозорига кирар эканмиз, энг аввало, бу ерда тозалик ва санитария ҳолати аянчли аҳволда эканига гувоҳ бўлдик.

Расталардаги ўқув қуролларини кўздан кечириш асносида кўпгина дафтар, журнал ва рангли қоғозларнинг контрафакт маҳсулот эканлигини дарров пайқадик. Улардаги ҳар хил беҳаё суратлар, мантиқсиз жумлалар, рақамлар, белгиларни кўриб, танг қолиб турганингизда, нарироқда бир шоввоз ўқув қуролларининг пешонасига  давлатимиз рамзларини нақш этиб пуллаётгани, бозорга солгани таажжуб уйғотади кишида. Қараймиз – бу сифатсиз, соғлиққа ҳам, ақлга ҳам зарар келтирадиган маҳсулотларнинг бирортасида ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот йўқ.

Тутқич бермас дафтарбозлар

Раста охири – 8 қатордамиз. Ўзини Матлуба Ҳожибоева деб таништирган аёлда мана шундай камчиликлар кузатилганлиги учун «Контрафакт маҳсулотларни сотиш тақиқланганлигини биласизми?» дея сўраганимизда, бу ҳақида эшитмагани, товар олаётганда маҳсулотнинг сифати эмас, нархига кўпроқ аҳамият беришини айтди. Сифатсиз маҳсулот арзон бўлади-да. Бундан ташқари, унинг на ижара шартномаси, на сотиш ҳуқуқи бор. Сал нарироқдаги растага юзландик. Бу ердаги маҳсулотларнинг ҳам аксариятида ишлаб чиқариш манзили кўрсатилмаган, сифатсиз ҳамда мантиқсиз расмлар туширилган дафтар  ва журналлар мавжуд. Бу растанинг мудираси Гулҳаё Биботова экан. Ундан ҳам ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганимизда, секингина ерга қараб: «Бу ерда мен ишчиман, хўжайинларим ҳали келгани йўқ», дея баҳона қилишга ўтди. Яна озроқ юриб, 13-дўкон олдига тўхтадик. Дўкон эгаси Бобур Нуриддинов растасида ҳам худди шу ҳолат. Шунингдек, бу ердаги кундаликка туширилган расм диққатимизни тортди. Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг сурати мустақиллик майдонидаги «Эзгулик аркаси»нинг устида турганлиги тасвирланган. Нима маъно ясамоқчи бўлишган – ҳайронмиз. Ундан ҳам ҳужжатларни тақдим қилишини сўраганимизда, эшитган жавобимиз шу бўлди: «Бозорқўм олиб кетган…»

Хўш, бозорқўм нима дейди?

Тушунмадик, бу ердаги сотувчиларга ҳеч қандай ҳужжатсиз, ҳуқуқ ва шартномасиз савдо қилишга рухсат борми? Контрафакт маҳсулотларга бозор мутасаддилари ҳам жавоб беришадими-йўқми?

Бу саволларга бозор маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Руслан Пўлатов қуйидагича жавоб берди:

– Бозоримиз ҳудудида ҳужжатсиз савдо қилиш умуман мумкин эмас. Тўғри, айрим сотувчиларда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Лекин биз уларни огоҳлантирганмиз. Эртагаёқ улар билан ижара шартнома тузиб қўямиз. Контрафакт маҳсулотларга келадиган бўлсак, уларни, очиғи, биз назоратга ололмаймиз. Чунки одамлар товарларини шахсий машиналарида олиб келади. Мабодо, сотувда шунақа маҳсулотларга кўзимиз тушса, тегишли жойларга, албатта, мурожаат қиламиз.

Бизга бундай жавоб берган мутасадди бирор марта тегишли жойга мурожаат қилганмикин? Ахир, бундай ностандарт ўқув қуроллари деярли ҳар битта дўконда бор-ку... «Солнечный»нинг ўзидан бир эмас, икки эмас, нақ 14 та растага кўз югуртирдик. Ҳаммасида ўша гап. Улар орасида аксарият маҳсулотини ўзи ишлаб чиқариб сотувга чиқарадиган “Arena International” хусусий корхонаси раҳбари билан ҳам суҳбатда бўлдик. Унинг дўконида контрафакт маҳсулотлар деярли йўқ, бироқ, герб туширилган дафтар ва журналлар талайгина. Шу ўринда айтиш керакки, «Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида»ги Қонунида, «Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас», деб ёзиб қўйилган.

– Бундан хабарим бор, – дейди «Arena International» МЧЖ раҳбари Улуғбек Нурматов. – Ишонасизми, мактабларнинг ўзи бизга шундай талаб қўяяпти. Улар асосан, гербли маҳсулотларга буюртма бераяпти. Биз нима қилайлик? Бу – бозор иқтисоди.

Истеъмолчини нима қизиқтиради?

Суҳбатимизга анча пайт четдан кузатиб турган бир нечта аёллар қўшилишди.

– Йигирма йилдан бери ўқитувчилик қиламан, – дейди Дилором Файзиева. – Гербли дафтарларни мактаблар нима учун талаб қилиши мумкин, очиғи, бу гапга тушунмадим. Ўқитувчи сифатида билганим шуки, илгари буларнинг сифати жуда яхши эди. Ёзганимиз аниқ кўринар, кўзни чарчатмас, бўялиб кетмасди. Ҳозиргилари анча сифатсиз. Қоғозлари юпқа, салга йиртилиб кетади. Кейин хирами-ей, қандайдир ҳидиям бор. Соғлиққаям зарар-ку бу, тўғрими? Шунинг учун ҳар мавсумда эринмасдан ўзим келиб, фарзандларим, невараларимга қиммат бўлсаям, яхшисидан олиб кетаман.

Биласизми, дафтар юзидаги ҳар хил бемаза, беҳаё расмларни кўрсам, асабим бузилади, – дейди ўзини Шоҳида деб таништирган аёл. – Бир куни кичкина қизим турк сериалларидаги актёрлар сурати туширилган дафтар сотиб олибди. Танбеҳ бердим. Аммо бу орқали ишлаб чиқараётганлар оммавий маданиятни тарғиб қилаётганликларини билишмасмикин. Шу жиҳатларигаям эътибор қаратишса, яхши бўларди...

Зарари бўлса борки, фойдаси йўқ…

– Контрафакт маҳсулотлар нафақат ёшларимиз маънавиятига, балки, уларнинг соғлиғига ҳам жиддий таъсир кўрсатади, – дейди «Munis Design Group» масъулияти чекланган жамият босмахонаси директори Муҳиддин Ҳакимов. – Масалан, сифатсиз қоғозга термулиб турган боланинг кўзи тез толиқади. Секин-аста таъсир кўрсатиб, кўриш қобилияти пасаяди. Бундан ташқари, мойиллиги бўлган болаларда аллергия қўзғаши ҳам мумкин. Шунингдек, дафтарларда ишлатилаётган бўёқларнинг сифати ҳам кўп ҳолларда стандартларга жавоб бермайди.

– Аслида, ёзув дафтарлари давлат стандартига мувофиқ, салмоғи 70-80 2/м2 бўлган офсет қоғозларидан тайёрланиши керак, – дейди «Ўқитувчи» нашриётининг директори биринчи ўринбосари Фарҳод Фозилов. – Оқлик даражаси эса 84 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Расм қоғозларники эса бундан ҳам юқори бўлади. Шунингдек, ранглардан ҳам фойдаланишда боланинг кўзини чарчатмайдиган, унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайдиган меъёрларга жиддий эътибор берилади. Бозорда урчиётган ностандарт маҳсулотларнинг сифати бу кўрсаткичлардан анча паст. Шунинг учун уларнинг маҳсулоти арзон. Бунинг оқибатида қонуний фаолият олиб бораётган матбаа корхоналари ва савдо шахобчалари иқтисодий зарар кўраётгани ҳам сир эмас...

Ҳуқуқ ва бурч

Қонунда контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сотиш билан шуғулланганлар учун жазо муқаррар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 165-моддасига кўра, лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса, ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима белгиланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Ўзбекистон Республикаси «Жиноят кодекси»нинг 190-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандларига кўра, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш жуда кўп миқдорда ва бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.

Айтиш керакки, бугун тадбиркорлик — давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Уларнинг фаолиятига аралашиш, турли текширувлар ўтказиш тақиқланган. Аммо бу ишонч, имконият ва имтиёзларни суиистеъмол қилиб, амалдаги қонунларни оёқости қилиш мумкин дегани эмас-ку!

Дарвоқе, биз бошқа туманлар – Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Паркент ва Чирчиққа ҳам бордик. Кўрдик. Ўргандик. Аммо уларда ҳам вазият бир хиллиги учун тўхталиб ўтирмадик. Чунки «Илм шуъласи» нафақат вилоятимиз туманлари, балки республикамизнинг кўплаб вилоятларини ҳам ўқув қуроллари билан таъминлагандан кейин…

Лўнда айтганда, бу ҳолатда илм шуъласи эмас, жаҳолат зулмати тобора кенгроқ ёйилиб бормаяптими?..

Сиз нима дейсиз?

Эрали Норбеков, 
«Тошкент ҳақиқати» мухбири

Xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.