Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг унинг рафиқаси Брижит Макрон томонидан қўл кўтарилгани ҳақидаги баёнотларига изоҳ беришдан бош тортди.
Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Макрон шундай деди: «Мен бунга жавоб бермоқчи эмасман. Шу сабабли, мен уларга жавоб қайтармайман — бу жавоб беришга лойиқ эмас». Франция етакчиси, шунингдек, Америка раҳбари томонидан билдирилган фикрлар на назокатли ва на ўринли эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Эммануэль Макроннинг оилавий муносабатлари устидан мазах қилиб гапирган эди. Унинг таъкидлашича, Франция етакчиси гўёки унга «жуда ёмон» муносабатда бўладиган рафиқасининг «жағига туширган зарбаси»дан сўнг ҳалигача ўзига кела олмаётган эмиш.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.