Эммануэль Макрон Фаластин давлатини тан олиш маънавий бурч ва сиёсий зарурат эканини билдирди.
Сингапурдаги "Шангри Ла диалоги” халқаро хавфсизлик анжуманида нутқ сўзлаган Франция президенти Фаластин давлатини тан олиш қатор шартларнинг бажарилиши билан бирга бўлиши кераклигини таъкидлади.
Макрон бу шартлар қаторида Фаластин давлати томонидан Исроилнинг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқининг тан олиниши, ҲАМАС ҳаракатининг қуролсизланиши, ҲАМАСнинг Фаластинни бошқаришда иштирок этишдан бош тортиши ва гаровга олинганларнинг озод қилинишини келтирди.
Шу билан бирга, Франция президенти агар Исроил яқин соатлар ва кунларда Ғазо секторидаги гуманитар вазиятга мақбул ечим таклиф қилмаса, халқаро ҳамжамият Тель-Авивга нисбатан қатъий умумий позицияни эгаллаши шартлигини билдирди.
"Бундай вазиятда Европа Иттифоқи ўз тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилиши, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган жараёнларни якунлаши ва санкциялар жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиши зарур. Биз қатъийроқ бўлишимиз керак, чунки бу ҳозир заруратга айланган. Лекин мен ҳали ҳам Исроилнинг позицияси ўзгаради ва гуманитар ечим топилади деб умид қиламан", — деди Эммануел Макрон.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.