Маҳмуд Мурадов ўтмиши билан боғлиқ саволга жавоб берди

Маҳмуд Мурадов ўтмиши билан боғлиқ саволга жавоб берди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов авваллари Россиянинг Томск шаҳрида қурувчи сифатида ишлаганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

"Матч ТВ" журналисти Мурадов билан интервьюда унга шу мавзуга боғлиқ савол билан мурожаат қилди.

- Охирги бор қачон қўлингизга перфоратор олдингиз?

"Менимча, икки-уч ой олдин. Мен тез-тез қандайдир уй ишларини ўзим бажариб тураман. Агар нимадир қилиш керак бўлса, бирор кимни чақирадиганлар туридан эмасман. Мана менинг қўлларим, мен ўзим барчасини қила оламан. Бу қўллар фақат уришни билади дегани эмас", - деди Маҳмуд.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов эртага тонгда UFC Fight Night 235 турнири доирасида россиялик Алиасхаб Хизриев билан жанг қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!