Перулик мухлислар оммавий равишда миллий жамоа меҳмонхонасига боришди — футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун улар доим шундай қилишади.
Меҳмонхонани Испания полицияси назорат қилаётганди. Аввалига ҳаммаси одатдагидек ўтди, бироқ бир пайт ўйинчилар чиқиб келишди: улар мухлисларга миннатдорчилик билдиришга ва дастхат беришга қарор қилишди. Мухлислар тўпланишди. Перулик мухлис байроғини кўтарди, полиция ходими ундан байроқни туширишни сўради, бироқ мухлис рад этди ва унга яқинлашиб келаётган яримҳимоячи Йосимар Йотунни кутди. Полицияга бу ёқмади: аввал улар мухлисни ҳибсга олишни бошлашди, кейин унинг тарафини олмоқчи бўлган Йотунни итариб юборишди. Жанжалга Перунинг қолган ўйинчилари ва мухлислари ҳам аралашди.
Кейинчалик маълум бўлдики, 3 футболчи полиция билан тўқнаш келган: Йотундан ташқари ҳужумчи Алекс Валера ва дарвозабон Педро Гальесе ҳам бор эди.
Ҳисбга олинган ўйинчилар ўйингача қўйиб юборилди ва улар мағрибликларга қарши майдонга тушишди. «Метрополитано»да ўтган беллашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.