Лукашенконинг сўзлари Украинани ғазаблантирмоқда

Лукашенконинг сўзлари Украинани ғазаблантирмоқда

Украина ТИВнинг маълум қилишича, украиналикларнинг Белорусдаги намойишларда иштирок этганига оид далиллар йўқ.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Киев "дўст давлатнинг президенти украиналикларни намойишда қатнашганликда айблаганидан ғазабда".

Вазирлик бунинг исботи йўқлигини таъкидлади, деб хабар беради "ТAСС".

Эслатиб ўтамиз, Белорусь Президенти Aлександр Лукашенко Минскдаги норозилик намойишларига изоҳ бериб, уларда Россия, Украина, Польша ва Чехия аҳолиси иштирок этгани ҳақида фикр билдирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!