Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида ўзбекистонлик делегация ҳам иштирок этмоқда

Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида ўзбекистонлик делегация ҳам иштирок этмоқда

Президент таълим муассасалари агентлиги ахборотга кўра Ҳилола Умарова бошчилигидаги Агентлик делегацияси Лондон шаҳрида Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этишмоқда.

Форум доирасида таълим соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Унда таълим соҳасида пандемиядан кейинги чора-тадбирлар, карантин шароитининг ўқитиш тизимига таъсири ҳамда таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик каби масалалар муҳокама қилинади.

Маълумот ўрнида: Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади. Бу йил форумда 1000 нафарга яқин мутахассис иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!