Ливияда тошқин қурбонлари сони 8 мингдан ошди

Ливияда тошқин қурбонлари сони 8 мингдан ошди

Ливиянинг Дерна шаҳрида сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 мингдан ошди.

Бу ҳақда Ливия вакиллар палатаси (парламенти) расмий вакили Абдалла Белхак маълум қилди.

Унга кўра, бедарак йўқолганлар сони 10 мингдан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Греция ва Болгарияда сув тошқинларига сабаб бўлган “Даниел” довули 11-сентябр куни Ливияга етиб келган эди.

Табиий офат, айниқса, Дерна шаҳрида катта оқибатларга олиб келди. Сув тошқинлари туфайли Ливия Миллий бирлик ҳукумати шаҳарда табиий офат ҳолатини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!