"Ливерпуль" юлдузи "Барселона"га ўтмоқчи

"Ливерпуль" юлдузи "Барселона"га ўтмоқчи

"Барселона" таркибини топ ҳужумчи билан тўлдириши мумкин. Todofichajes хабарига кўра, "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино "кўк-анорранглилар"га ўз хизматларини таклиф қилган.

31 ёшли бразилиялик футболчи ёзда Мерсисайд грандини текинга тарк этади. Шундай қилиб, каталонияликлар Робертони текинга олишлари мумкин.

Фирмино “қизиллар” сафида 2015 йилнинг ёзидан буён тўп суради. Бразилиялик футболчининг трансфер нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!