CNN хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўнгги пайтларда омма олдида фаол кўринмаслиги Москва сиёсий доираларида жиддий саволлар туғдирмоқда. Энг катта қизиқишни унинг Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этмагани уйғотди.
Маълумотларга кўра, Владимир Путин мазкур йиғилишда ядровий синовларни қайта тиклаш эҳтимоли ҳақида сўз юритган. Барча доимий аъзолар йиғилишда иштирок этган бўлса-да, Лавровнинг йўқлиги эътиборни тортган. Расмийлар унинг “келишув асосида қатнашмагани”ни маълум қилган, бироқ бу изоҳ шубҳаларни йўққа чиқармаган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Лавров истефоси ҳақидаги маълумотларни “асоссиз” деб атаган. Шунга қарамасдан, сиёсий муҳитда бу масала юзасидан турли талқинлар ва саволлар сақланиб қолмоқда.
G20 саммити билан боғлиқ эътиборли ўзгариш ҳам кузатилган. Одатда бу анжуманда Россия делегациясига Сергей Лавров раҳбарлик қиларди. Бироқ бу сафар делегацияни иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи Максим Орешкин бошқармоқда. Сиёсий таҳлилчилар буни Лавровнинг лавозимидаги “совуқлашув сигнали” сифатида баҳоламоқда.
Бундан ташқари, Лавровнинг АҚШ сенатори Марко Рубио билан бўлган учрашувлари кутилган натижа бермагани, шунингдек, Трамп–Путин музлатилган саммитини тиклашдаги муваффақиятсизлик ҳам вазир учун сиёсий зарба сифатида кўрилмоқда.
Ҳозирча Кремль Лавровнинг келажакдаги лавозими ёки эҳтимолий истефоси ҳақида расмий изоҳ бермаган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.