Латвия яна 35 нафар россияликнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Латвия яна 35 нафар россияликнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Латвия ҳукумати яна 35 нафар россияликнинг мамлакатга киришини тақиқлади.

“РИА Новости”нинг Латвия ТИВ сайтига таяниб хабар беришича, “қора рўйхат”га киритилган шахслар орасида ШАМАН (Ярослав Дронов), Надежда Бабкина, Александр Маршал, телебошловчилар Лера Кудрявцева, Юлия Барановская, журналистлар Юлия Витязева, Михаил Шахназаров ва бошқалар ҳам бор.

Март ойи бошида Россия Латвия, Литва ва Эстония вакилларига қарши санкциялар киритган эди. 144 киши, жумладан вазирлар ва депутатлар учун мамлакатга кириш тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!