Латвия фуқароси Россия Федерацияси герби тасвирланган куртка кийгани учун 350 евро жаримага тортилди.
Олий суд Земгале туман судининг герб ва «Россия» ёзуви туширилган куртка кийган эркак учун 350 евро миқдоридаги жаримани бекор қилишни назарда тутган қарорини бекор қилди.
Эркак Рига шаҳар полицияси томонидан ўтган йилнинг 9 майида ҳибсга олинган эди, чунки у Ригани фашист босқинчиларидан озод этувчилар ҳайкали олдига «ҳарбий тажовузни мадҳ этувчи» рамзлар туширилган кийимда келган. Эркак бунинг учун максимал миқдорда 350 эвро жаримага тортилди, бироқ у апелляция шикояти берди ва иккинчи инстанцияда ишни ютиб олди.
Энди жазони бекор қилиш ҳақидаги қарор Земгале туман суди томонидан бекор қилинди ва эркак барибир 350 евро тўлаши керак бўлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.