Лабдаги ёриқлар катта хавфдан дарак бериши мумкин...

Лабдаги ёриқлар катта хавфдан дарак бериши мумкин...

Умид САИДОВ, дерматолог-шифокор:

👄 Одатда, лабларнинг икки чеккасида пайдо бўлган ёриқларга кўп ҳам эътибор бермаймиз. Бунга ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолат, деб қарашга кўникканмиз. Аммо у «ўз-ўзидан» ўтиб кетишини азоб билан узоқ кутишимиз ҳақида нега ўйлаб кўрмаймиз? Баъзан унга сариёғ, турли кремлар суртиб, даволаб ҳам кўрамиз. 

👄 Бундай эътиборсизлигимиз баъзан жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Негаки бу ёриқлар организмда бирон-бир носозликлар юз бераётганидан хабар бераётган бўлади. Шунинг  учун бундай аломатлар безовта қила бошлаганда, саломатлигингиздан хабар олиб қўйинг. Шифокор кўригидан ўтиб, қон ва пешобни ҳамда ички аъзолар аҳволини текширтириб қўйиш фойдадан холи эмас.

КАСАЛЛИК САБАБЧИЛАРИ 
👉 Стрептококк ёки кандидамикоз бактериялари ёки кандида моғор замбуруғлари. Булар лаб ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига тушганда, дарҳол яллиғланиш жараёнини бошлайдиган зарарли бактериялар ва замбуруғлардир. 

👉 Авитаминоз (витаминларнинг етишмаслиги) ҳамда гиповитаминоз (витаминларнинг кўпайиб кетиши). Одатда, организмга А ва В гуруҳидаги витаминлар етишмаганда шундай ёриқлар ҳосил бўлади.  

👉  Ички аъзолар, айниқса, овқат ҳазм қилиш тизимининг сурункали касалликлари. Лаблар чеккасидаги ёриқлар рефлюкс эзофагит аломати ёки сурункали гастрит, панкреатит каби касалликларнинг мавжудлигини билдиради. 

👉  Қалқонсимон без касалликлари (диабет, бўқоқ ва ҳ.к.). 

👉  Кенг қамровли яллиғланиш касалликлари (пневмония, грипп ва ҳ.к.).

👉  Стресс, руҳий зўриқиш, уйқуга тўймаслик.

👉  Токсик ёки кимёвий заҳарланиш.

👉  Овқатланишдаги муаммолар: доимий овқатланмаслик, тамадди билан кифояланиш, йўл-йўлакай овқатланиб кетиш, суюқ ва иссиқ овқатлар емаслик ҳолатлари лаблар чеккасида ёриқларга сабаб бўлади. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!